Тил

Mumtoz oila

ЕТТИНЧИ БОБ

ЕТТИНЧИ БОБ — расм

ЕТТИНЧИ БОБ

ЭР-ХОТИН

Биринчи фасл

Чимилдиқ ва нозик масалалар

Oson пул топишни истаган ва ҳаё, иффат ва уятни йиғиштириб қўйган инсонлар учун бугун эр-хотинларнинг нозик муносабатлари яхши хом-ашё бўлиб турибди. Кўзи энди-энди очилиб, ҳали бундай ишларни тушунмайдиган ёш йигит-қизлар учун турли шаклларда бозор очишмоқда. Худо раҳмати чексиз ва адолатли зот бўлгани учун инсониятнинг деярли юз фоиз қисмини бу масалада соғлом яратган. Шунингдек, Парвардигор ҳаё соҳиби бўлгани сабабли бу ишларни пинҳон тутишни буюрган. Нозик муносабатларда одамзоднинг ҳайвонийлик табиати ғолиб келгани боис бу ишлар никоҳ билан қўрғонланиб, парда ортида сақланиб келган. Мақсад – одамзод одамийлик мақомидан ҳайвонийлик зиндонига қуламасин. Одамзод ер юзига фақат жимо учун эмас, балки бошқа олий мақсадлар учун келган. Жимо эътибор ва диққатнинг катта қисми сарфланиши мумкин бўлмаган ишлар сирасига киради. Шаҳватга бўлган қуллик сабабли ўсмир йигит ва қизларда бу ишлар бобида қизиқиш юқоридир. Зотан, уларда ҳали ақл комил шаклга келмаган. Улар яширинча бунга оид уятсиз видеолар, расмлар кўришади, китоб ва мақолалару ўқишади, ўзаро суҳбатлашишади, сунъий уруғ тўкишади ва шу каби гуноҳларни қилишади. Билиш керакки, бундай ишлар ҳар бир одам учун жуда oson. Шу қадар осонки, бу тўғрида қаттиқ ўйланишга эҳтиёж йўқ. Демак, қандайдир китоб, мақолалар ўқиб, кимлардандир сўраб, бир бало видеолар кўриб юришга мутлақо шарт эмас. Келин-куёв вақт ўтиши билан секин-аста бир-бирини тушуниб олади, ожизлик ва шу каби ҳар хил масалаларда хавотирлар асоссиздир. Ким шу ҳақида кўп гапирса, шаҳват қўзғовчи дорилари учун мижоз ахтармоқда ҳамда бу мавзуда кераксиз вайсовчилар ҳаёсиз, ахлоқсиз одамлардир. Чимилдиқ – эски удумлардан бири. Илк кечада қандай бўлиш кераклиги ақлли одамлар томонидан хотиржам бир шаклда айтилса, кифоя. Ғусл, поклик ва шунга ўхшаш илмларнинг ўрганилиши етарли. Асосийси, youtube, telegram каби тармоқларда одам тўплаб, шу орқали пул топиб бола боқаётган уятсиз ва ҳаёсини сотганларнинг бирорта гапига қулоқ тутманг, бу борада ҳеч қандай сунъий восита ҳам керак эмас. Қандайдир муаммо бордек туюлса, билингки, у туюляпти, холос. Аслида, муаммо йўқ. Ҳаммаси изга тушиб кетади, шошиш, сиқилиш ва ташвишланишнинг кераги йўқ. Ва энг буюк насиҳат: эр ва хотин ҳеч қачон ўзаро нозик муносабатларини ҳеч кимга сўзламасин! Бошқаларининг ҳам бу борадаги гапларига қулоқ тутмасин! Бундай мавзуларда гапир деб қиздирувчи иблис ва унинг одам суратидаги малайларидир.

Акром МАЛИК

2 820марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Сиёсат ҳақида ҳар бир одамда аниқ ва мухтасар илм бўлса, яхши бўлади. Сиёсат илмидан хабардорлик инсонни дунё…

    Сиёсат сайислик сўзидан олинган. Отбоқар араб тилида сайис дейилади. Отбоқар отларни комил тушунадиган шахс, от тилини билиши лозим. Сиёсатчи ҳам одамларни – халқни биладиган ва…

    4 дақиқаMumtoz oila

    ОЛТИНЧИ БОБ

    Тўртинчи фасл Нон синдириш ва тўй Совчилик ишлари битгач, нон синдириш амали бажарилади. “Нон синдириш”ни фотиҳа тўйи ҳам дейилади. Бу урфнинг моҳиятини билиш учун тўйнинг…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Охири

    👉 Бошланиши Яқинда диссертасия ҳимоя қилиб, филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олдим. Натижада, илм йўналишидаги барча янгилик ва ислоҳотларни кўриб…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.