Тил

Mumtoz oila

Сиёсат ҳақида ҳар бир одамда аниқ ва мухтасар илм бўлса, яхши бўлади. Сиёсат илмидан хабардорлик инсонни дунё…

Сиёсат ҳақида ҳар бир одамда аниқ ва мухтасар илм бўлса, яхши бўлади. Сиёсат илмидан хабардорлик инсонни дунё… — расм

Сиёсат ҳақида ҳар бир одамда аниқ ва мухтасар илм бўлса, яхши бўлади. Сиёсат илмидан хабардорлик инсонни дунё ҳаётидаги кўп балолардан сақланишига сабаб бўлса, ажаб эмас. Сиёсат сайислик сўзидан олинган. Отбоқар араб тилида сайис дейилади. Отбоқар отларни комил тушунадиган шахс, от тилини билиши лозим. Сиёсатчи ҳам одамларни – халқни биладиган ва уларни яхшилик йўлида бошқарадиган кишидр. Ҳар бир эркак раҳбар қилиб яратилган – ҳар бир эркак ўз оиласида раҳбар ва сиёсатчидир. Хотин-бола-чақасини тўғри йўлдан етаклаб бориш ҳар бир эркакка ҳам насиб этавермайди. Шу сабабли ҳам сиёсат илмини билиш керак. Давлат сиёсати – давлат ишларини ташкил қилишдир. Давлатнинг уч асосий вазифаси мавжуд – халқни ташқи душмандан қўриқлаш; ички душмандан ҳимоялаш; низоларни ҳал этиш. Ташқи душман – юртни босиб, элни қул қиладиган босқинчидир. Уни ичкарига киритмаслик – давлатнинг вазифаси. Босқинчи фақат ер ва бойликларга эмас, балки одоб-ахлоқ ва шон-шарафга ҳам ҳужум қилади. Ички душман – жиноятчилар: ўғрилар, қотиллар ва душман жосусларидир. Мазлумни золимдан ҳимоя қилиш ҳам шу бандга оиддир. Низо – одамлар ўртасида пайдо бўладиган келишмовчиликлар, уларга қозилик қилиш ҳам давлатнинг ҳаққи. Давлатнинг қўшимча ишлари, фазилатлари – ободончилик, ижтимоий ёрдам, адабиёт-санъатни рағбатлантириш, илм аҳлини қўллаб-қувватлаш. Давлат ўзининг уч вазифасини комил шаклда бажарса, қолган ишларни халқнинг ўзи бажаради. Давлат ишларини ҳукумат амалга оширади. Ҳукумат аъзолари одамлардан иборат. Биринчи раҳбардан бошлаб энг қуйидаги амалдоргача – ҳаммаси ҳукумат мансубидир. Инсон – хатокор. Инсоннинг қарорлари хатодан холи эмас. Демак, давлат ва ҳукуматдан доимо тўғри ишни кутиш ва хато содир бўлса, дарҳол айблаш ақлга тўғри келмайди. Ҳукумат ўз ишини тўғри бажариши учун одамлар ёрдам беришлари лозим – бу ёрдамни илм ва маърифат аҳли бера олади. Улар давлат ишини яхшилаш учун одоб ва ахлоқ ила ўз фикрларини баён қилишади ва раҳбарларга эшиттирадилар. Оддий одамлар зулм ва ҳақсизлик кўрсалар, давлат идораларига бориб, қонун асосида ўз ҳақларини талаб қилишлари керак. Башарти, раҳбарлар илм ва маърифат аҳлидан маслаҳат сўрамай, ўз жаҳолатларига кўра хато ва зулмда давом этсалар, ўз ҳолларига ташлаб, сабр билан кутиш керак. Бу сабр бир неча ўн йилни талаб қилса ҳам, кутиш керак. Золим ўз бошини ўзи ейди, унга қарши чиқмаслик керакки, акс ҳолда, жонга ва молга зиён етади. Чунки ҳар кимнинг бу жамиятда иши бор, шу ишни ўз ўрнида бажариш билан осойишталик ҳосил бўлади. Бошқанинг ишини қиламан дейиш инсонни думини ёғоч қисган маймуннинг аҳволига солади. Лекин инсон ҳеч қачон зулмга рози бўлиши, ҳақсизликка кўниши мумкин эмас. Ҳар бир инсон кўзи ўнгидаги инсонийликка зид ҳаракатларга қарши курашмоғи олий бурчдир. Ҳозирги кунда сиёсий таҳлилчилар тоифаси пайдо бўляпти. Улар ОАВ – сайтлар ва турли платформаларда ҳар куни ё кун ора ўзларини намойиш қилишиб, ҳиссиёт ва қарашларини оммага сингдириш ҳаракатидалар. Ҳеч бир самимий ва оқил инсон яхши ниятли ишга эътироз этмайди, балки ҳимоя қилади, лекин кўзи бир ёқлама – оламни фақатгина 1Д ўлчамда кўрадиган, Ғарб фалсафаси асосида саёз илм олган бу “таҳлилчи”лар таҳлил эмас, танқид эмас, балки мураккаб жумлалар констурксияси, ҳар хил ёдланган истилоҳлар бўтқасига соҳибдирлар ва бу бўтқа конструксия устига қуйилиб, уларнинг нохолислик ва адоватларини юзага чиқармоқда. Уларнинг сўзларига диққат қилинса, ҳар бир ёндашувлари моҳиятан давлат асосларини заифлаштириш, ҳукумат ишлари сифатини бузиш ҳамда халқнинг қадимги маданий илдизларини қирқишга қаратилган. Сабаби улар сиёсий таҳлилчи эмас, сиёсий амбитсияли одамлардир, амбитсияси бўлганларда холислик ҳеч қачон бўлмайди. Амбитсиянинг мазмуни – сен эплай олмаяпсан, мен эплайман, ўрнингда мен ишлашим керак деган яширин ҳайқириқдир.

Холис одам бузмайди, аксинча, вазият мураккаблигини ҳисобга олиб, босиқлик билан ҳар бир сўзини тарозига солиб, ўлчаб гапиради; инсон нафсининг турфа ўйинларидан хабари бўлгани учун сўзнинг ўзи билан ҳеч бир муваффақиятга эришиб бўлмаслигини билади. Халққа хизмат қиламан деган одам ҳокимлик ва раҳбарлик касаллигидан қутулиб, қул ва хизматкор, хор ва залил бўлишни бўйинга олиши, ҳатто шуни талаб этиши керак. Ўшандай одамда қалб ҳалоллиги ва сўзларида ростгўйлик ва холислик бўлиши мумкин. Қалби ҳокимият васвасасидан озод инсон ҳаловатни ҳис эта олади. Қизиқ қарама-қаршилик – эркак оила раҳбари, аммо кўплаб эркаклар оила раҳбарлигидан қочиб, яъни уй ичида жаноби хотинга жамики ишни – қарор қабул қилиш ва ижроларнинг ҳаммасини топширади-да, жамият ичида раҳбар бўламан деб уринади. Сен нега ўз ишингни қилмай, бошқанинг ишига бурун тиқасан дейдиган мард йўқ.

Акром МАЛИК

2 430марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ОЛТИНЧИ БОБ

    Тўртинчи фасл Нон синдириш ва тўй Совчилик ишлари битгач, нон синдириш амали бажарилади. “Нон синдириш”ни фотиҳа тўйи ҳам дейилади. Бу урфнинг моҳиятини билиш учун тўйнинг…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Охири

    👉 Бошланиши Яқинда диссертасия ҳимоя қилиб, филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олдим. Натижада, илм йўналишидаги барча янгилик ва ислоҳотларни кўриб…

    3 дақиқа

    2017-йил 13-январ куни суд бўлди, судя менга ачина-ачина 6 йил қамоқ ҳукмини берди. Ундан кейин март ойининг…

    2016-йил 22-июл куни уйдан чиқиб ғойиб бўлганман. Изсиз. Ҳеч ким менинг қаэрда эканимни билмаган. Бу чин маънода ўғирлаш эди. Одам ўғирлаш. Ва ўғрилар ким бўлганлигини бугун ҳамма…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.