Тил

Иймон

Ўтган орифлардан қолган нақл бу:

Ўтган орифлардан қолган нақл бу:Жисм само бўлса, кўнгилдир қуёш.Гоҳо ундан мутлақ ғойибдир ёғду,Гоҳо титранади гўё томчи ёш.Гар тилда порласа кўнгил сирлари,Қандай мафтун этар бу кашфи аҳсан!Дилларга тўкилиб ҳикмат дурлари,Мустағний айлагай ул нури махзан.Кўнгилда йўғини сайраган касларДарду ғамдан йироқ муқаллид, холос.Ишққа йўғрилмаган совуқ нафасларҲижрондан ошиқни этмагай халос!Кўнгилда хуш кашфу, тилда гўзал сўз,Ҳам ишинг ул икки ҳолга мувофиқ,Демак, англа, сенда сидқ очмишдир кўз,Сенинг мақомингдир Сиддиқу Содиқ.Эвоҳки, қайдадир бу юксак мақом,Кўнгиллар зулматда, тилларда ҳасрат.Ҳар қанча зийнатли бўлса ҳам калом,Амаллар фасоддир, фасоддир фақат.Бугун сидқдан айро умматмиз, ҳайҳот,Не офат ичрамиз - эмасмиз огоҳ.Наҳот, сидқу ихлос кўмилди, наҳот,Асҳобингиз ила, ё Расулуллоҳ!2020 йил, 23 августАкром МАЛИК

2 710марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    ХАСБИ ҲОЛ

    Ёдимда – бир дамлар шеърлар ёзардим, Сўз излаш ва ёнма-ён териш эди у.

    Ҳаёт

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.