Тил

Ҳаёт

ХАСБИ ҲОЛ

Ёдимда – бир дамлар шеърлар ёзардим,Сўз излаш ва ёнма-ён териш эди у.Хаёл зулматида нолон кезардим,Улғайиб, дардлангач, эриш энди бу.Дердимки ичимда, гўзал байтларимТиллардан тилларга кўчса севилиб.Бўлмаса-да тузук бирор айтарим,Ўзимни ҳакимдек тутдим керилиб.Вақт тоши кўксим эзаркан секин,Бўғзимдан ўқчитиб сачраб чиқди қон.Шеърга иштиёқим сўнса-да лекинҒамларни сўзларга тизиб чиқди жон.Бир дамлар сут каби пок бўлган ўйлар,Бир дамлар тонг каби ёруғ бўлган ном,Бир дамлар насимдек ёқимли куйлар...Барисин бирма-бир қучаверди шом.Орзулар ичига кириб келди ўч,Номнинг юзларига сачради кўп доғ.Куйларни куйдириб ютиб кетди ич,Ичда ўчиб қолди мингларча чироғ.Дўст дея билганим ранжиди ногоҳ,Ҳатто ҳилпиратди ёвлик яловин.Уруғдек беркинган ҳасадмиди, воҳ,Муғилондек ўсди, тикан – япроғи.Вақт тоши вужудим эзгани сайинЎпкамга тўлмоқда бора-бора қон.Уни бўшатмасам, ўлмоғим тайин –Чун яшаш истайди хаста жон ҳамон.Шул боис қўлимга қаламни олдим,Шул боис очдим бу янги дафтарни.Сўзлар ўлкасига яна йўл солдим,Бирма-бир суғуриб тилдан ништарни.Хумул тупроғида бу мунглиғ кўнгилИстар изҳор этмоқ мунгу қайғусин.Балки яшамоғи сал бўлгай енгилТўкиб сочса йўлга мангу қайғусин.Дардни сўйлаш учун бир тинглармон йўқ,Ғамни бўлишмоққа йўқ ёру дилхоҳ.Ҳар кимнинг кўксида ками битта ўқ,Энг яқин дўстидан отилган бехос.Шул боис ягона сирдошдир қоғоз,Энг чаққон хизматчи фидокор қалам.Юкимни беминнат кўтаради сўз,Хоҳ қувонч бўлсин у, хоҳ аччиқ алам.Балки изласам гар астойдил тинмайБирор дардкаш чиқар инсон зотидан.Аммо истиҳолам бордирки шундай –Уни ҳам бездирмай ўз ҳаётидан.Сиз ҳам, эй ўқувчим, афув этингизБизнинг ҳамроҳимиз ғамдир бардавом.Гар сўзим ўқишни истасангиз сиз,Хуш келдингиз дардга, алайкум салом!5 март, 2024 йил.Акром МАЛИК

3 060марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.