Ҳикмат
Аллоҳ амр айлади эҳсон қил дея,
Аллоҳ амр айлади эҳсон қил дея,Бечора, очларга айла садақот.Инсон яшамаса бир-бирин суяб,Олами дунёда бўлгайми нажот?!Аммо унутмагил, эй азиз инсон,Ҳар ишнинг илми бор, таҳсили бордир.Илм олмай қилсанг, егайсан пушмон,Олимона ишнинг такмили бордир.Гар тошиб ҳимматинг, қалбингга ногоҳЭҳсон қилмоқни сен мақсуд айласанг,Мискинлар ҳолидан бўлсанг-у огоҳ,Аларнинг кўнглини масъуд айласанг!Энг аввал ниятни айла тоза, соф,Билки, Ҳақ амрига бўлгайсан маъмур!Ҳаққа таслим бўлмай, қил ўзинг инсоф,Мумкин эмас дилга тўлмоғи сурур!Ибодат, тоатга боғлагайсан бел,Саждага бошингни қўйгайсан холис.Токи амалларинг учирмасин ел,Ҳақ амрин қилмаган раҳматдан олис!Энди садақага шайлансанг, арзир,Энди топганингдан айлагил эҳсон.Аммо яна борки нозик битта сир,Ўзинг меҳнат билан топган бўлгин нон!Бировнинг пулини олиб бировгаБермоғинг на хизмат, на ҳиммат бўлгай!Жонингни солмагил, ахир, оловга,Бандага Худодан ризқ қисмат бўлгай.Гуноҳкор одамнинг гуноҳи учунЁрдамчи бўлмагил, сақла эҳтиёт.Кучи бор, соғлом кас оҳ-воҳи учунХайрия айлама, айтса эҳтиёж.Балки элга ташла зийрак бир назар,Энг аввал олимлар ҳолини билгил.Сўнг етим, сағир-у, хаста бўлганлар,Художўй мискинга садақа қилгил.Асл муҳтож асли истамас эҳсон,Асл бечоранинг аҳволи хижил.Ҳолидан шикоят қилмоқдан чунонУялиб, шармдан тишлаб турар тил.Энди ўз пулингдан бердингми эҳсон,Одамлар билишин қилмагил орзу.Агар одамларга қилгайсан эълон,Энди юки бўлмас тортса тарозу.Яъни беҳудага кетгай ул ишинг,Чунки шуҳрат эмиш сендаги матлаб.Токи яхшиликда холис бўл, ишингҲаққа мақбул келсин ихлосинг сабаб.Ўнг қўлинг берганни билмасин чап қўл,Элнинг билмоғига бермагил изн.Ҳамиша эҳсон-у яхшиликда бўл,Аммо унутгайсан: "Мен қилдим!" сўзин.Чунки Раззоқ Аллоҳ, восита қилибСенга раво кўрди Худо бу ишни.Ишга аслий соҳиб кимлигин билиб,Қандай талаб этгунг мақтов, олқишни?!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.