Ҳикмат
Ҳар ким иш айлагай ўз зотига мос,
Ҳар ким иш айлагай ўз зотига мос,Бузилмас азалнинг бу адолати:Китобни севмоқлик – подшоҳларга хос,Китобдан қочмоқлик – қуллар одати.Манглайга ёзилгай одам кечмиши,Инсоннинг амали хулқидан бўлгай:Китобни эъзозлаш – илм аҳлин иши,Китобни хорламоқ – жоҳилдан келгай.Англайсан: ёшинг ҳам ўтгани сариБалки манзилинг қирқ, балки элликдир:Китоб ўқимоқдир улғаймоқ сири,Китобдан юз бурмоқ – болафеълликдир.Ҳар нени вужудга киритмас инсон,Ҳар сўзни сўз дея сўзламас доно:Китоб фарқламоқни ўрганганинг онИрфонга хуш келдинг, эй дўст, марҳабо!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.