Тил

Ҳаёт

Ўлжасини узоқ чайнайдиган бўридек

Ўлжасини узоқ чайнайдиган бўридекМени узоқ чайнаб ҳазм этмоқчидек қайғу.Ичидан қора дуд қайнайдиган мўридекЗулматда мен билан базм этмоқчидек қайғу.Кўзёш тўр ташлади қабр каби кўзимга,Лиқ-лиқ сув келди дийдамнинг ўзанига.Суянолмай қолдим доно-доно сўзимга,Секин-секин нақш босдим сабр деган сўзанага.Ўз ҳолимнинг ҳолин аста айласам идрок,Чўкиб кетгудекман ғамнинг чуқур қаърига.Андуҳ тиғи охир мени қилмасдан ҳалок,Қочдим Аллоҳ дея имкон қадар нарига.Бу оғир юк босиб тушунганим шул бўлди:Руҳнинг жароҳати оғир кечгай бегумон.Бир катта қудуқдек ичим фарёдга тўлди,Сизларни ҳис этдим, эй аҳли дард, бағри қон.Акром МАЛИК

3 920марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Кутма!

    Кутган сари вақтинг ўтмайди, Қалб сирин англамас касга қалб очма.

    Севги

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.