Тил

Севги

Кутма!

Кутма!Кутган сари вақтинг ўтмайди,Қалб сирин англамас касга қалб очма.Бу яралар эски, энди битмайди,Азоблар дўстингдир, улардан қочма.Шунчаки, рози бўл – тупроқсан, тамом,Кимдандир муҳаббат айлама тамаъ.Ошиқнинг оғриғи уйғоқдир мудом,Айт, севмоққа журъат айларми ҳамма?!Сенга неча айтдим, эй телба кўнгил,Ҳар қандай ҳолда ҳам ечмагайсан зирҳ!Энди бу кўргилик! Хорлигинг кўргил,Жонинг тўхтамасдан оғрийди зирқ-зирқ.Жунун-ла маҳзунсан, эй хаста, мажнун,Ишқ дея оламга шарманда бўлдинг.Ҳолингдан ғанимлар шодону мамнун,Қадаҳдек лиммо-лим қайғуга тўлдинг.Севганинг севгингдан безордир безор,Сен унга талпиндинг, у кетгай узоқ.Нечун ўз жонингга бунчалар озор,Ким айтди: “Ўзингни алангада ёқ!”Кутма!Кутган сари лаҳзалар оғир,Тош бойлаб оёққа соатлар юрмас.Фақат кўнгилми у, симиллаб оғрир,Ёрнинг чеҳрасидан бошқани кўрмас…Акром МАЛИК

4 340марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.