Тил

Ҳаёт

Фароғатда ўтди бир неча дамлар,

Фароғатда ўтди бир неча дамлар,Тилда тасбиҳу ҳамд, тавба, истиғфор.Тушдай бўлиб қолди, ҳаттоки ғамлар,Ҳаловат бағрида топди дил қарор.Сокин кезар эди онлар оралаб,Дарғаси руҳ бўлган вужуд кемаси.Бирдан кўтарилди тўфон гуриллаб,Сочилди кеманинг оҳанжамаси.Бир золим намоён бўлди кўзларга,Ақлу ҳуш қочдию, кўнгил безовта.Энди иш қолмади соҳир сўзларга,Энди сен ҳам эмас одам ҳисобда.Энди ёнавергин ўтда чирсиллаб,Лек сасинг чиқмасин – ёрингга малол.Шунча чопиб келган вақт ҳам ҳарсиллаб,Юролмай жим қотди, бесўз, бемажол.Оҳ тортма, ишқингни билмасин гўзал,Йўқса, изини топа олмайсан.Йўлларига қараб қолгаю кўзлар,Ўлиб ҳам уларни ёпа олмайсан…Акром МАЛИК

4 480марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Кутма!

    Кутган сари вақтинг ўтмайди, Қалб сирин англамас касга қалб очма.

    Севги

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.