Ҳаёт
Ёш эди. Пишмаган ғўр эди у пайт,
Ёш эди. Пишмаган ғўр эди у пайт,Азобу лаззатга эди бегона.Ҳар кун наврўз эди, ҳар куни ҳайит,Зиллату иззатга эди бегона.Ҳайрат-ла боқарди ҳар тонгу ҳар шомОлам китобининг ҳар бир ҳарфига.Ҳали аччиқ нима – билмас эди ком,Қайғуси йўқ эди вақтнинг сарфига.Ҳали ёвузларнинг кирдикорини,Хилма-хил гуноҳлар номларини ҳам;Ҳамда яхшиларнинг вафодорини,Маккорларнинг тутган домларини ҳам;Уйқусиз тунларда не қийноқлар бор,Бедор субҳларнинг сирли нафасин;Кундузлар бўлишин қандай жафокор,Оқшомларнинг қора зиндон, қафасин;Гуноҳнинг аччиғин, тавба ҳузурин,Надомат заҳрини, нажот қадрини;Валийлар юзининг қуёшдек нурин,Улуғ инсонларнинг улуғ сабрини;Ёрнинг ғамхўрлиги, оталик юкин,Душман қазган чоҳни, дўст чеккан оҳни;Қандай бўлар экан қалбдаги тугун,Мардлар ҳайбатию, заиф маддоҳни;Аҳд бериб, аҳдини унутган зотни,Бир зумда сўзидан қайтган шўрликлар;Кўкларга кўтарган пару қанотни,Ботқоққа чўктирган ҳасрат, кўрликлар;Шон-шуҳрат майининг ширин таъмини,Маломат ўқларин заҳарли учин;Бошнинг эгиклигин, қаднинг хамини,Туҳмат гурзисининг музаффар кучин –Ҳеч бирин билмасди, билмасди мутлақ,Тушлар дунёсида фуқаро эди.Адолат ғолиб деб, жасоратни ҳақ,Бесабр қалбида можаро эди.Сўнг... барчаси бўлди. Вақт мактабидаСабр қамчисидан кўп таҳсил олди.Зилзила вайрона қилган қалбидаХаёлот уйидан хароба қолди.Энг аввал сукутнинг ўрганди тилин,Жоҳиллар қошида жим бўлди, қўйди.Суриб кўзларига кибрнинг кулин,Ўзига тўзимдан қабрлар ўйди.Озорлар нишига чидамаган дилОзорлар заҳрини билди шифобахш.Исён занжирида тутилган бу қулКўзларига солди итоатдан нақш.Бугун саҳро каби сокинлик ҳамдаТундек сукунатга интилар хаста.Вулқондек отилмоқ истаги қайда?!.Хумул тупроғида эрур хужаста.Ва энг буюк илмга толибдир бу он,Кошки, бу илмдан насиба олса!Бу шундай илмки, сиррини инсонҚиммат жавҳар каби қалбига солса –Кўзлар нур ичида порларди, ҳайҳот.Бўлиб кетар эди жаҳон чароғон,Таҳсилига зарур тоғ каби сабот,Умрни харжласа, арзир бегумон –Барча ҳикматларнинг ҳосил, қаймоғи,Шайтон ҳийласининг шулдир ўлими –Бу хасдай хокисор, камтар бўлмоғу,Қалбни авайламоқ, асрамоқ илми.24.09.2024.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.