Тил

Ҳаёт

Ҳар қанча ғамга туш, қайғулан, аммо

Ҳар қанча ғамга туш, қайғулан, аммоОстонангга келсанг, ёришсин ўйинг.Зотан, дуо қилди Расули Худо:“Ғам қайғуда қолма, сиғдирсин уйинг!”Уй – ватан, уй – ҳаёт. Уй – хотин, бола.Шул сабаб уйландинг – топдинг борингни.Уйинг бор, чекмассан фарёду нола,Уйда сақлагайсан мададкорингни.“Уйинг куйсин” сўзи энг ёмон қарғиш,Уйинг куйса, бутун ҳаётинг куйгай.Қарғиш олма сира, ол дуо, олқиш,Дуо ол Холиқ ҳам, махлуқ ҳам суйгай.Уйнинг, яъни умрин қадрин билганлар,Уйда кимдир ёқа, кимдир енг бўлсин.Эй яхши ниятга кўнгли тўлганлар,Уйингиз кенг бўлсин, дардга эм бўлсин.Акром МАЛИК

2 890марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.