Ҳикмат
Эй ёшлар! Эй ҳаво кўтарган зотлар,
Эй ёшлар! Эй ҳаво кўтарган зотлар,Эй аччиқ-чучук не – ҳали тотмаган!Елкамда бор дея қанотлар,Кўксига тиканлар, тиғлар ботмаган!Ҳали қайғу недир – хабарингиз йўқ,Ҳали йўқотмоқнинг билмассиз таъмин.Ҳали ютмагансиз бирор парча чўғ,Сизни тақдир этган сиҳҳат-ла таъмин.Шул боис, сизларга суву ҳаводек,Тан, тандаги жондек зарур насиҳат.Ҳали кўрмагандир руҳингиз ҳадик,Балки муаммодир кўп уйқу фақат.Билинг, бу оламда маккорлар бисёр,Кўзи кулиб, ичи кирга тўлалар.Шул боис бир устоз топмоқлик даркор,Ул устоз бор экан, келмас балолар.Чунки у қўлингга тутқазиб қалқон,Ўргатгай ўзингни қилмоқ ҳимоя.Шул сабаб жанглардан чиққайсан омон,Ғалабалар солгай бошингга соя.Чунки у қўлингга бергай харита –Ҳаётнинг қай ери жарлик ё ботқоқ!Барини билдириб, йўлни ёритаБоргайдир зулматда бамисли чироқ.Энди тасаввур қил – Худойи каримСенга кўрсатдию нохос иноятТўлди ҳаётингда не бўлса ярим,Устоз насиб қилди, топдинг ҳидоят!Кўрдинг – қандай инсон, қандай мусаффо,Қандай дарди бору, қандай қалби бор!Сенга меҳрин бериб, кўриб бебаҳо,Муҳаббату севги айлади нисор.Оралаган каби қўтонга қашқир,Лек қалбга оралаб кирса бир шайтон!Аммо ул шайтонинг бермас асло сир,Чунки сувратидир беозор инсон!Фитна оловини ёққай бир четда –Тўқиб тарқатгайдир турфа хил иғво.Бутун бошли шаҳар бўйлаб ўт кетгач,Кўтаргай энг баланд шовқину ғавғо.Билиб сен қанчалар думбулсану ғўр,Сидқингга адоват кўрсатгай очиқ:Ёғли тили ила қилиб кўзинг кўр,Яъни устозингга чаплагай балчиқ.Энг аввал қалбингга солгай иштибоҳ,Мудҳиш тасвир этгай самимиятни.Ҳатто кўзёш ила қилиб оҳу воҳ,Шайтондан деб айтгай гўзал ниятни.Сен эса тузоққа тушгайсан лаққа,Ичингдан куйдириб гўёки армон!Дейсан: “Йўл кўрсатинг жаноби Ҳаққа,Сиз Ҳақнинг қулисиз, эй дўсти Раҳмон!”У эса булғатиб орани буткул,Фитна оловига бергайдир шамол.То ҳаммани ёқиб, қилиб қўйиб кул,Яйраб-яшнаб кулса кейин бемалол.Аммо билмайдики, у шайтон қулиИлоҳий адолат қойимдир мудом:Узоққа боролмас шодланиб, кулиб,Фитна уни ёққай энг аввал, тамом.Сен ҳам бу оловда куйдирасан дил,Сен ҳам йўқотгайсан катта сармоя –Сенга устоз бўлган ул синиқ кўнгилСенга ортиқ яна бўлгайми соя?!Эй нонини нанна деган болакай,Афсус, кўлмакларни денгиз фаҳм этдинг.Бўлдинг шайтонларнинг ўлжаси қулай,Қайси қармоқларга илиндинг, кетдинг?!Идрок этолмассан, балки дафъатан,Қўлингдан нимани тортиб олдилар!Кўрарсан бир куни: кул бўлганда тан,Воҳки, сени қандай ўтга солдилар!Шул сабаб, эй бола, ҳазир бўл доим,Адашиб шайтонга эш бўлиб қолма.Иблис ёққанида фитна оловинЎчоғига оддий ғишт бўлиб қолма!Шул боис, ҳар кимни шошиб, югурибЎзингга йўлбошчи, устоз тутмагил.Устоз деб айтдингми, кейин юз буриб,Шайтон томон итдек чопиб кетмагил!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.