Тил

Сабр

Туҳмат тошин отган қўллар кесилгай,

Туҳмат тошин отган қўллар кесилгай,Туҳмат сўзин айтган тиллар кесилгай.Туҳматчи тилидан, албат, осилгай,Сен эса давом эт, тўхтама, эй дўст,Тушкунлик кулида тутама, эй дўст.Кимки ханжар урди дилга, унутгил,Кимки юзин бурди, олисроқ кетгил.Сидқу садоқатни маҳкамроқ тутгил,Бир кун бор энг улуғ маҳкама, эй дўст,Тайинсиз касларга ўхшама, эй дўст,Ҳаддан ошган қайғу қилгай хафақон,Ғамнинг чангалида типирчилар жон.Ҳузундан ғолиб бўл, енгмасин шайтон,Ёвларнинг олдида оқсама, эй дўст,Зулм зулматида қақшама, эй дўст.Танани қопласа саратон агар,Тагидан кесмасанг, келгай хавф-хатар.Каззоб дўст саратон заҳридан баттар,Каззоб чангалида титрама, эй дўст,Ғафлат оғушида мудрама, эй дўст.Шумхабар шумқадам бўлгайдир, шаксиз,Шумқадам келса ғам келгайдир, шаксиз.Шум сўздан ишончлар ўлгайдир, шаксиз,Шумларни дўст тутиб, йиғлама, эй дўст,Афсус деб кўксингни доғлама, эй дўст.Дўст деган умиддан сўзлар очгайдир,У келса, қайғулар, ғамлар қочгайдир.Кўзидан ёруғлик, нурлар сочгайдир,Адашиб, хоинни ҳеч қучма, эй дўст,Чин дўстдан ҳеч қачон воз кечма, эй дўст,Азобу ғазабдан, туну тутундан,Ёмон фол, ёмон ҳол, жину жунундан,Сўзласа тинмасдан ваҳму ҳузундан,Бундай касофатни сақлама, эй дўст,Кўмирни поклай деб оқлама, эй дўст.Кўрдик мудом бадбин, ғамташирларни,Сенинг қайғуйингдан ош ошарларни.Ёмон сўзу ёмон гапташирларни,Уларнинг қўлида бор тузоқ, эй дўст,Уларни кўрсанг сен қоч узоқ, эй дўст.Агар кўрсанг кимдир қилар ғарғара,Ҳолига шафқату раҳмат-ла қара!Меҳр кўргаз, шояд, азоби нариКетса, ажаб эмас, эҳсондир, эй дўст,Шу ишни қилган чин инсондир, эй дўст.Ҳатто тошлар ёғса, айт яхши сўзлар,Тавба, раҳмат бор де, яшнасин кўзлар!Яхшилик яхшини, албатта, излар,Яхши бўл, яхшилик топгайдир, эй дўст,Ҳақ раҳмат ҳижобин ёпгайдир, эй дўст.Айла қайғулардан дилингни фориғ,Тушкунликдан рангинг бўлмасин сориғ!Бўлсин мудом дилинг туну кун ёруғ,Қани, ҳузундан чиқ, қани, кул, эй дўст,Ҳақнинг раҳмати кенг, умид қил, эй дўст!Акром МАЛИК

4 080марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.