Севги
Нетай, эсу ҳушни йўқотсам ногоҳ,
Нетай, эсу ҳушни йўқотсам ногоҳ,Нетай, айлансам гар баъзан гўдакка.Бир дам бўла ололмай ўзимдан огоҳ,Сўзим ўтмай қолар ошиқ юракка.Билурман, нақадар садоқатинг бор,Сенинг меҳринг бўлди дардимга шифо.Аммо ҳижрон олиб қўлимдан қарорЖунунимни этди оламга ифшо.Гоҳо ҳаддан ошдим, аммо ишонгил,Истамасман сенга бермоқни озор.Эй менинг севгилим, тоза, поккўнгил,Сен-ла келди яна умримга баҳор.Дунё экинзордир, тақво экининЭксак сидқидилдан Худони севиб.Роббим фазл айласа, жаннатда бир кунҲосилини бирга олгаймиз териб!Сени эслаганда билмайман, негаКўзёш келаверар қуйилиб ёғиб.Эй садоқат ҳадя айлаган менга,Қандай шукур қилай юзингга боқиб!..Кечир, бу он байтлар гуллади чунон,Ичимга беркинган сўзларим ўсди.Қайғу нелигини билма ҳеч қачон,Эй қалбим севгиси, қалбимнинг дўсти.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.