Тил

Иймон

Нафснинг ҳийласидан ақл донг қотгай,

Нафснинг ҳийласидан ақл донг қотгай,Шайтон динг пойлагай пана-панада.Ҳақни англай олмай фикру онг қотгай,Ёлғон ҳақ тусида ўйнар саҳнада.Гуноҳлар эврилиб туҳмат тошига,Ёғилса, таоми бўлса оғули;Маломат қамчиси тушса бошигаВой-дод гуноҳсизман дегай доғули.Бир валий демишки: “Бирор мусибат,Ёки оғриқ келса, нолишдан қўрқдим.Чунки ҳар бир азоб Ҳақдандир, албат,Айбимга каффорат эканин уқдим.Магар шукр этмасам, тил борса “дод”га,Дардим давосидан юз буриш бўлгай.Сенга яхшиликни хоҳлаган ЗотгаГўё душманлашиш, жанг, уруш бўлгай.Шул сабаб, дардимни ютгайман ичга,Роббим раҳматига боқиб мунтазир.Умидим шулдирки, журмимни кечгай,Афу мағфиратин айлагай ҳозир...”Ҳолбуки, бу куннинг аҳволи хароб,Ҳолбуки, шукрона мудом фаромуш.Бақо оламидан ҳолимиз сўраб,Боболарнинг руҳи бўлмишдир хомуш.Афв этинг, бизларни Яссавий бобо,Афв этинг, ҳазрати Садруш шариъат.Нурли юзингизга боқолмай ҳаттоБарчамиз муфлису ғарқоби бидъат.Афв этинг, бизларни ҳазрат Навоий,Кечиринг, нолойиқ авлодингизни.Хорлик кунжи бўлгай жоҳиллар жойи,Токи кўрмас экан имдодингизни.Шайтон ақлларни қилмиш занжирбанд,Нафс эрур ҳар лаҳза дилнинг қотили.Заҳарни ютдиг-у гўё асал, қанд,Вафо деб ёвларга кетдик сотилиб.Нафсу шайтон бағрин айласак чок-чок,Кўздан тавба дуррин сочсак, қанийди...Ёлғизлик кишани қилмасдан ҳалок,Улуғ суҳбатларга шошсак, қанийди...Акром МАЛИК

3 530марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.