Тил

Ҳикмат

Фикр эркин дея, сўз эркин дея

Фикр эркин дея, сўз эркин деяФикрига бошқадан сўрайди тоқат.Авомуннос учун хос феъл-да буям –Тоқат қила олмас бошқага фақат.Иймон, ислом дея ҳайқиргай гўёФақат унда бордир диннинг ташвиши.Наздида бир муслим айласа хатоҲақорат қилмоқдан иборат иши.Ислоҳ бўлсин дея қилмас насиҳат,Англанмас сўзларга йўқ эрур бардош.Тошлар ота бошлар қаҳр-ла ғоят,Отгани сингари азозилга тош.Ҳолбуки, иймоннинг эгаси шул кас,Ҳолбуки, беш маҳал ўқигай намоз.Бизлар зулм ичинда шунчаки бир хас,Нечун бундай жаҳл феълимизга хос?Отган тошларингиз эмас беҳуда,Ҳеч йўқ, гуноҳимиз тўкилгай тутдай.Ҳаёту умрингиз кечсин осуда,Ҳар қандай яра ҳам бир куни битгай.Иймон солим қолсин, қалбга нур инсин,Сабру шукур берсин Худойим, комил.Оламнинг ғавғоси бир куни тинсин,Юраклардан кетсин жами ғашу ғил.Гоҳо адаштирар сўзларнинг нақши,Сўзлар ўзимиздан узоққа кезар.Лек бир кун ҳаммамиз ўргансак яхши –Сўздан ўтиб қалбга солмоқни назар.Акром МАЛИК

3 260марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.