Тил

Ҳикмат

Савол бўлди бир кун устодга шундай:

Савол бўлди бир кун устодга шундай:“Бу оламда, айтинг, бахтли қайси зот?”Жавоб айтди устоз: “ Равшандир кундай –Шукр-у ризо эрур бахт ҳамда нажот.Кимки ҳар неъматдан бўлолса шодон,Ҳар не синов келса, мамнун бош эгса;Шубҳасиз бахтлидир ана шу инсон,Не тонг, боши бахтдан кўкларга етса!”Яна савол бўлди:“Устод, ташаккур,Афв этинг бизларни, биз –ҳадсиз, густоҳ.Кимнинг кўзларида топилмагай нур,Яъни бахтсиз бўлиб, аталгай гумроҳ?”Устод айтди: “Жавоб кундай равшандир:Кимда шукур йўқдир ва этгай исён –Гарчи ҳаёт гўзал, ёруғ гулшандир,Бахтиқаро қолгай ана шу инсон”.Бироз сукут қилиб, устоди комилЯна сухан этди: “Шул эрур субул.Аммо қайси кимса бўлсаки ғофил,Бу сўзни айламас ҳеч қачон қабул”.Акром МАЛИК

2 720марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.