Иймон
Парча-парча бўлиб сочилган эдим,
Парча-парча бўлиб сочилган эдим,Зарра-зарра қилиб йиғиб келяпсан.Ўзимни чайнадим, майдалаб едим,Қаршимдан мен бўлиб чиқиб келяпсан.Оламни тўлдирган офтобнинг нуриҚалбнинг кулбасига қилолмас духул.Тарк этса одамни ақл-у шуури,Мастдек ғавғо солиб, дайдигай нуқул.Балки лабларидан чиққан товушниҚулоғи туймагай, идрок этмагай.Чангалида эзиб руҳ номли қушни,Азоб боисини англаб етмагай.Ичдан хоин нафснинг исёни беҳад,Ташдан шайтон келгай қўшинин тортиб.Вужуд қалъасида ақл-у қалб фақатҲайрон қотиб қолгай руҳни оғритиб.Шунда янграб ногоҳ имдод азони,Руҳга хитоб келгай: “Такбири қомат!”Гўё бирдан тиниб фитна тўзони,Қайта туғилгайсан соғ-у саломат.Оҳиста қадамга тутгайсан қулоқ,Бирдан тинчиб қолгай ташдан ҳужумлар.Ақл-у қалбни ювиб зангори булоқ,Тонгдай гуллай бошлар қоронғу тунлар.Фалакдан нур сочиб тушгай тумонат –Малаклар қўлида занжирлар тутиб.Ерни аста қоплаб вазмин сукунат,Иблислар қўйилгай занжирбанд этиб.Энди фақат нафснинг ғавғоси қолди,Фақат нафс айлагай туғён беадаб.Лек ташдан ҳеч кўмак келмаган ҳолдаНафснинг саси аста боргайдир пастлаб.Лек яна илоҳий лутф борки, ажиб,Нафсни синдирмоққа берилгай қурол –Кун бўйи “Ё Ҳақ!” деб лаззатдан кечиб,Рўза билан нафсни этгайсан поймол.Кеча-кундуз бўлган ҳужумлар, валлоҳ,Тиниб, руҳинг топгай ором-у сукун.Энди Ҳақдан сўраб нажот-у паноҳ,Унинг мададини олишинг мумкин.Парча-парча бўлиб сочилган эдим,Лахта-лахта ютдим кеча-кундуз қон.Бағрингни кенг очиб, жилмайиб келдинг,Қалбимга нур ила кирдинг, Рамазон.Эй раҳмат фурсати, марҳамат ойи,Мағфират дарёси жўшган Рамазон!Хаста кўнгилларнинг омонлик жойи,Ўн икки ой ичра ўзингсан султон!Шоҳ-у гадоларни ажратмайсан сен,Ҳеч кимни қувмайсан ҳузурингдан ҳеч.Барчанинг кулбасин ёритгайсан тенг,Кетмайсан ҳеч кимдан изоҳсиз кечиб.Истаса, қайси бир, шўрлик, нотавон,Тавба эшигига боргайсан бошлаб.Йиғласа, қайси бир, жигар-бағри қон,Ярим йўлда асло кетмайсан ташлаб.Кечир, эҳтироминг этолмасам гар,Афв эт бўлолмасам шаънингга лойиқ.Аммо амин бўлки, мен қул, ҳар сафар,Сенга ўлар ҳолда келганман toyib...Роббим, Сенга шукур, ададсиз шукур –Ғуфронга чулғанган ойни бермишсан.Банданг ўз ҳолидан қилганда нуфур,Поклан деб бу улуғ сойни бермишсан.Мадад бер, нафсимдан бўлайин ғолиб,Мадад бер, мададинг тўхтатма бир он.Дийдорингга бўлиб ҳар лаҳза толиб,Қалбимга айланиб қолсайди, Qur’on...Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.