Ҳикмат
Бир йигит мўйсафид зотга эргашиб,
Бир йигит мўйсафид зотга эргашиб,“Сизга саволим бор!” – деб қилди нидо.Донишманд қаради кўтариб бошин:“Майли, сўйла, – деди. – Недир муддао?”“Қандай каслар бўлгай ҳаётда тубан,Шарафли аталгай қандай инсонлар?”“Одам тоза бўлса, ичидан, тубдан,Энг аввал энг тўғри ҳаётни танлар.Билки, тили бошқа, дили бошқа зот,Яъни икки юзли бўлса қай кимса –Тубанлик чоҳига қулабди, ҳайҳот,Қалби ҳалокатда, ўлмоқда сувсаб.Ким кўнглин ҳасаддан айласа фориғ,Тилидан пок сўзлар янграса ҳар дам;Пок бўлса иши ҳам, юзи ҳам ёруғ,Уни деса бўлгай шарафли одам”.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.