Тил

Севги

Ихтиёрсиз бўлдим севги бобида –

Ихтиёрсиз бўлдим севги бобида –Қалбим муҳаббатин берк тутолмасдим.Ҳамиша маст эдим ишқ шаробидан,Жунун занжиридан қутулолмасдим.Ҳеч кас англамади сўзимни, ҳеч кас,На ҳикмат аҳли-ю, на ирфон аҳли.Бу бобда зуҳҳоднинг иши кўрлик, бас,На зуҳҳод, на сажжод, бал инсон аҳли.Ақлимни учирди, ҳушимни олди –Ишқнинг бедодлиги, маъшуқнинг зулми.Аҳли дониш эса оёғим чалди,Аҳли туҳмат сочди бўҳтонлар тухмин.Жуҳҳолнинг мойилдир қалби фасодга,Сотқинлар ишқ недир – билмагай асло."Ишқ!" – деган орифлар учраб касодга,Каззоб эканлиги фошдир доимо.Қалб қолди оёқлар остида хор-зор,Руҳ чекди оловда ёнган қушдек оҳ.Вайронага қайтиб ақл-у ҳуш ҳамкор,Шод бўлди раҳмоний тушдек хайрихоҳ.Севмоқда ихтиёр йўқ бўлганидек,Куйдим алангада телбавор, мажнун.Кафтимда тутганим чўғ бўлганидек,Кўзимдан оқиздим не дурри макнун.Қадарнинг қўлида асирман, ҳурман,Ўз ҳолидан хурсанд – қулман, бахтиёр.Нечуксан деб асло ҳолимни сўрманг,Осийни англамас аҳли тақводор.Зуҳднинг осмонида қоқингиз қанот,Ҳикмат дарёсидан қониб ичинг сув.Биз эса ўзсизлик бағрида, ҳайҳот,Бор бўлмоқ кўнгилга солади қўрқув.Акром МАЛИК

3 660марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.