Ватан
Дунёни қайтадан қурган буюк халқ!
Дунёни қайтадан қурган буюк халқ!Ҳақни суйиб Ҳаққа мудом суюк халқ!Гоҳ зулм-у зулматдан бағри куюк халқ!Эрк-у бахтинг бугун қўлингда, билгил,Иқбол-у истиқбол йўлингда, билгил!Сен консан, ичингда тугамас жавҳар,Сен тонгсан, қуёшни туққан пок саҳар,Сен бонгсан, эслатган ҳақни ҳар сафар,Қудрат-у ҳимматнинг байроғи сенда,Мардлиг-у садоқат маёғи сенда.Жаҳонни ёритган ақл-у донишинг,Фақат эзгуликдир мангу хоҳишинг,Қадарингдан йўқдир асло нолишинг,Бутун иймон сенда, эътиқод сенда,Ҳақ сўзга эҳтиром, эътимод сенда.Илдизларинг покдир, аслинг пок эрур,Валийлар етишган наслинг пок эрур,Вужудинг покиза, тарзинг пок эрур,Ҳаром-у ҳабисни рад этдинг зинҳор,Шайтон-у иблисни рад этдинг зинҳор.Гоҳида хоинлар – қони бузуқлар,Рўзигор-у, хон-у, мони бузуқлар,Ҳар ўтган лаҳзаси, они бузуқларОртингдан ханжар ҳам ургани бўлди,Туз еб, тузлиққа тупургани ҳам бўлди.Аммо ўлсанг ҳам Сен, тик туриб ўлдинг,Душманга ўқ отиб, тиғ уриб ўлдинг,Жасорат не эрур – уқтириб ўлдинг,Зотан, бу ўлиммас, тирилмоқ эди,Мангу иззатларга ўралмоқ эди.Хоразмий ўзингсан, Фаробий ўзинг,Жалолиддин ўзинг, Таробий ўзинг,Осмоний ўзингсан, туробий ўзинг,Ибни Сино ўзинг, сенсан Фарғоний,Бухорий ўзингсан, сен – Марғилоний!Шоший ўзингдирсан, Насафий сенсан,Термизий – валийлар нафаси сенсан!Нуҳнинг севганисан – Ёфаси сенсан,Ўзинг Самарқандий, сен – Мотуридий,Жаҳрий дарвешларнинг ишқи, суруди!Жаҳоннинг хожаси сендадир, сенда,Етти пир – ҳар бири бир кўкка тенг-да!Гўё етти фалак ётиб бағрингда,Баҳоуддин ўзинг, Нақшбанд ўзинг,Алоуддин ўзинг – жаннат ҳар изинг.Темурни тебратга бешик сеники,Алини Шер қилган эшик сеники,Чўққи ҳам, дарё ҳам, кечик сеники,Бобур ўзингдирсан – Ҳиндга нур берган,Али Қушчи ўзинг – кўкдан дур терган.Шоҳрух Мирзо ўзинг, Улуғбек ўзинг,Ўзинг шоҳ, ўзинг хон, буюк бек ўзинг,Тарихга ҳамишга имзо чек, ўзинг,Шайбоний ҳам сенсан, Убайдуллоҳ хон,Абдуллоҳ хондирсан, Имомқулихон!Чиндан Каспий қадар давр сурган ул,Қипчоқдан Ҳинд қадар ҳукми юрган ул,Муаззам Бухоро – давлат қурган ул,Ҳазрат Субҳонқули – буюк шоҳдирсан,Етти кўк-у ердан сен огоҳдирсан.Машраб ўзингдирсан, Ҳувайдо ўзинг,Сўфи Оллоҳёрсан – каромат – сўзинг.Босиб чаҳорёрлар муборак изин –Шоҳмурод сендирсан – авлиё подшоҳ,Тахти аршда бўлган аҳли зикруллоҳ.Душман бошин кесган Насруллоҳ сенсан,Бу чоғли журъатда Темурга тенгсан!Гоҳида ғанимни музаффар енгсанг,Гоҳо мағлуб бўлган ғолибсан ўзинг,Шарафли ўлимга толибсан ўзинг!Босмачи ном олган шиддаткор руҳсан,Мардларга ҳамиша мададкор руҳсан.Ҳеч қачон сўнмаган тоза шукуҳсан,Амир Олимхоним, Исфандиёрим,Хоинлар қўлида қолган диёрим!..Қизил иблис сени енголмади – рост,Иймонингни асло эголмади – рост,Бошингни тик тутдинг аждодингга хос,Истиқлол қўлингга қайтди, ниҳоят,Ҳақиқат ўз сўзин айтди, ниҳоят.Давлатга ҳамиша содиқ бўлган халқ!Даъватга ҳамиша содиқ бўлган халқ!Қалби садоқатга лим-лим тўлган халқ!Собит тур, ўзингни унутма асло,Ёвдан раҳм-у шафқат ҳеч кутма, асло!Давлатинг – пойидор, пойи мустаҳкам,Ўқлари нишонда, ёйи мустаҳкам!Ҳар бир маснад маҳкам, жойи мустаҳкам,Хоинлар сўзига алданма зинҳор,Давлат соясида бўлгил барқарор!Содиқ ўғлон элга, юртга бош бўлса,Тун – ойдин, кундузинг серқуёш бўлса,Дилда – Ҳақ, тилда – Ҳақ, кўзда ёш бўлса,Бу улуғ толени ҳис этмоғинг шарт,Токи қайта кўрма қуллик деган дард!Қалбингга Худойим бериб турсин нур,Сени тарк этмасин нурафшон шуур!Токи Ҳақ этаркан қуёшдай зуҳур,Талотум замонда қолгайсан омон,Ҳатто шарафингда ёришгай жаҳон!Дунёни қайтадан қурган буюк халқ!Ҳақни суйиб, Ҳаққа мудом суюк халқ!Зулм-у зулматлардан бағри куюк халқ!Бошинг баланд бўлсин, қаддинг тик бўлсин!Идрокинг уйғоқ-у, қалб тиирик бўлсин!Худо сени этсин мудом саломат,Фақат пасткаш қилгай сени маломат.Ҳар ишинг покликка қилсин далолат,Омон бўл ҳамиша, азим, эй ўлка!Сенга дунё этсин таъзим, эй ўлка!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.