Тил

Иймон

Эй, қалбнинг лисонидан бехабар инсон,

Эй, қалбнинг лисонидан бехабар инсон,Юракнинг уришин бахт деб билган зот.Дунё зулматидан кўнгил қора қон,Роббим изн берса, қоқсаму қанот,Учардим қайтмагай бўлиб ҳеч қачон.Қўрқув чангалида олганинг нафасҚабр қучоғидан оғир ва тийра.Тушун, ахир, мақсад яшамоқ эмас,Олам қафасида қумридек сайраб!Юзим ёруғ ҳолда жоним берсам, бас...Саҳрога қочсамми? Ёхуд сассиз, гунгҚоялар бағридан излайми паноҳ?Сўзини такрорлаб тонг, шом, куну тун,Кўк кўксига бошим қўйиб хайрихоҳНасимлар шивирин тинглайми сокин?Шууринг тўлдирган ғамларни, кечир,Менинг қайғуларим бегона билди.Зотан, орзуларинг яшашга ўчдир,Менинг орзуларим қўлимда ўлди,Қаддим букиб қўйган охират кўчи...Жаҳон ишларига, маъзур тут, ёрон,Фикру хаёлимни этолмайман сарф.То Унинг қошига боргунча нолонВа ҳукми остида тортгунимча сафПокланиб олмоққа шошилмоқда жон...Ҳолбуки, вужудим забт айлаб, ҳайҳот,Умримни харж этар бешафқат заъфим.Роббим изн берса, қоқсаму қанот,Вуслатдан шодланиб шикаста қалбимБошланса васлда абадий ҳаёт.Сенга аён, ахир, ҳар неки, сирим,Қошингда тупроқман, тупроқдан тубан.Қалб синиқ. Кўз ёшли. Сўзларим ярим,Ўзингга боряпман титраб қўрқувдан,Карам қил қулингга, Аллоҳу Карим!Акром МАЛИК8 январ, 2021 йил.

2 410марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.