Тил

Севги

Сени эсламаган куним йўқ менинг,

Сени эсламаган куним йўқ менинг,Сени ўйламаган туним йўқ менинг.Сени эсламасдан ўтмайди онлар,Сен эсламасдан отмайди тонглар.Пойингга бош қўйиб ётаман гоҳо,Тубсиз хаёлларга ботаман гоҳо.Балки эслагайсан мени ҳар куни,Қайда экан дея бағри тутуним…Қошингга борайми, чақирмасанг ҳам?!Балки боришимни ёқтирмасанг ҳам?..Ҳар кун хатлар ёзиб ўчириб, йиртдим,Ҳар куни минг бора номингни тутдим.Қандай қилсам сенинг кўнглинг топаман?Сенга борадиган йўлни топаман?!Балки эсламассан мени унутдинг,Балки мендан кимдир кўнглинг совутди.Менга боқмасанг гар қандай чорам бор?..Аммо сендан бўлак қандай ёрим бор?!..Акром МАЛИК

2 740марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.