Тил

Иймон

Гоҳо ғофил бўлдим, гоҳо ҳушим ёр,

Гоҳо ғофил бўлдим, гоҳо ҳушим ёр,Гоҳо содиқ бўлса, гоҳида шум ёр.Сенга бўйин сунмоқ, Сенга эгилмоқ –Шулдир ҳаётимда танҳо ишим, Ёр.Ёрим Ўзингдирсан, меҳрибон Роббим!Борим Ўзингдирсан, меҳрибон Роббим!Сенинг эшигингда юрган итингман,Раҳматингга ташна мен нолон, Роббим!Гоҳо нафсга оғдим, йўлимдан оздим,Гоҳо билиб туриб тиканни босдим!..Ҳеч қачон ҳеч кимга чоҳлар қазмадим,Агар қазсам, фақат ўзимга қаздим.Озор истамадим бирор жонга ҳеч,На дарахт, на инсон, на ҳайвонга – ҳеч!Агар хато қилсам, хатойим, ё Раб,Муҳаббат туфайли бўлди, Ўзинг кеч!..Жонимда нафсимнинг турфа жанглари,Сўзимда оғриқнинг турфа ранглари.Қалбим қорайгандир маъсийятимдан,Лек унда бўлмаган ҳасад занглари.Гоҳо иссиқ келса, елпиндим, Роббим,Гоҳо совуқ келса, тепиндим, Роббим.Қай ҳолда, қай жойда бўлса ҳам фақатСенинг дўстларингга талпиндим, Роббим.Сенга қул бўлмоқдир – ягона қасдим,Шу хаёл, шу ўй-ла улғайдим, ўсдим.Берган қисматингга розиман мутлақ,Бошқанинг хонига чўзилмас дастим.Билиб-билмай севдим банда зотини,Оқибат, бу севги берди додимни.Вафосиз жафокор жуҳҳол ичиндаҲатто унутгандим насаб, отимни.Аларнинг озори кетмади ҳамон,Аччиқ яралари битмади ҳамон.Эҳтимол, доридир барча изтироб,Демак, хасталигим кетмади ҳамон.Ул чоғлар юрагим қизғин чўғ эди,Аҳбоб-у ёрлардан кўнгил тўқ эди.Кўксимга ханжарлар санчганда, билдим –Севишимдан бўлак айбим йўқ эди.Сенинг амринг – қойим, тақиқинг – собит,Унга мукаллафдир ошиқ-у обид.Соғ-у солимларнинг бўйнида занжир,Илло жинниларда гардандан соқит.Сенсиз ўзни қандай гуноҳдан сақлай?!Тупроққа кўмилдим, ахир, tiriklay...Қулларнинг кўзи кўр, ҳаммаси жоҳил,Сендан бўлак кимга ўзимни оқлай?Ҳар кимга тавбадан, ё Раб, бер неъмат,Йўқ эрур мағфират, раҳматингда ҳад.Иззатингга кўзда ёш-ла юзланиб,Бу қулинг ҳолидан айлар шикоят.Тоатинг йўлида сақла деб абад,Сендан сўрганимдир – Сенга muhabbat...Гарчи бошдан-оёқ қора бўлсам ҳам,Мазлум қул дуосин айла ижобат!..Акром МАЛИК

3 980марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.