Севги
Эшитдим, мен борсам кўнглинг ғаш эмиш,
Эшитдим, мен борсам кўнглинг ғаш эмиш,Турқимни кўрмоқни хушламасмишсан.Бошқалар базмида кўнглинг хуш эмиш,Узатсам, қўлимни ушламасмишсан.Борай десам, нетай, сиғмайди ҳаддим,Кетай десам ортга йўл йўқдир асло.Эгилиб борадир дол каби қаддим,Мени суяй олмас бирорта асо.Сени топгунимча ютгандим заҳар,Топгач қандай гўзал ҳузурга ботдим.Ҳатто ақлим буни қилмасди бовар –Ҳолбуки, тўсатдан сени йўқотдим.Энди оёқ ости – чангиб ётибман,Ҳар касга шарманда – гангиб ётибман.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.