Тил

Ҳақиқатнинг бадали

Ҳақиқатнинг бадали — расм

Бу дунё ёлғонга тўлиб-тошганини биласанми? Чунки ёлғон ширин. Ҳақиқат – аччиқ. Ёлғон нафснинг талаби, ҳақиқат Ҳақнинг талаби.

Банда дунёга Ҳақни севмоқ учун келди. Ҳаққа эса ҳақиқат билан борилади. Лекин маъшуққа етмоқ ҳамиша қийин бўлгани каби ҳақиқат йўлида юрмоқ машаққатлидир. Ҳақиқатнинг бадали қиммат.

Қандай бадал бор бу йўлда? Ўғил ҳақ йўлдаги отага исён қилиб, укасини ўлдириши мумкин. Ундай бўлмаса, Қобил Ҳобилни ўлдирар эдими? Хотин ва боланг туғёнга кетиб, ҳалок бўлишлари мумкин, ундай бўлмаса, Нуҳ алайҳис-саломнинг хотини ва ўғли ҳалок бўлармиди?

Жирканч қавмига муҳаббат қилган хотин эрининг ҳақлигини била туриб, жирканчликни севавериши мумкин, йўқса, Лут алайҳис-саломнинг хотини ифлосликка чўккан қабиласи ҳалокати учун оҳ тортармиди?

Шунчаки тўғри йўлда бўлганинг учун сени арралашлари эҳтимолдан холи эмас, Закариё алайҳис-саломни эслагин-а. Ўз қавмингга қанчалик яхшилик истама, улар сенга ёмонликдан тўхтамасликлари жуда оддийдир. Мусо алайҳис-саломга бўлган зулмларни эсла.

Сенинг нақадар ростгўй ва ҳалоллигингни била туриб, амакинг энг катта душманга айланиши мумкин! Абу Лаҳаб ким эди, ахир?

Аммо ҳақиқатнинг ажиб хосиятлари борки, бутпараст эмас, бут ясовчи ўғлидан пайғамбар чиққан, Иброҳим алайҳис-саломга боқ!

Ҳатто ўғлинг бошини тиғга тутадики, Исмоил алайҳис-салом каби!

Золимларнинг жазосини бешикда дарёда оқиб, кейин дудуқ бўлган бир чақалоқ улғайгач, бера олади – Мусо алайҳис-салом қиссаси ёдингдами?

Ҳақиқатдан чекинмасанг, хотининг сенга жон фидо этиб, қавмнинг энг кучлилари ҳам сенга дўст бўладилар. Хадича, Умар, Ҳамза, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳумларнинг ҳаётларига назар сол!

Ҳақиқатни топдингми, ҳимматли бўл, муҳаббатли бўл ва қалбингни ёлғиз Ҳаққа топшир. Ҳақдан бошқага қалбни боғлама. Ҳақ учун сев, Ҳақ учун нафрат эт, Ҳақ учун яша. Ҳақда юрганлар учун жонингни азобла, ҳақиқатдан кимки чиқса, абадий юз ўгир, ишон, зарра ҳам изтироб чекмайсан.

Акром МАЛИК

2 210марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Сўзимни Аллоҳнинг исмини зикр қилган ҳолда кўз тегмасин деб бошлайман.

    Халққа хизмат қиладиганлар ҳақида гапириш бирам мароқли. Чунки улар миллат ҳақидаги ёқимсиз тасаввурларни йўққа чиқарадилар, мукофот ва мақтов тама қилмасдан қилган ишлари билан…

    2 дақиқа

    Яқин тарихда “Эски ўзбек ёзуви” номли махсус қўлланмалар ҳам нашр қилингани маълум, улар ҳозир ҳам амалда.

    Араб имлосига асосланган ёзувни номлаш юзасидан тадқиқотчилар орасида муҳокамалар бўлгани шубҳасиз. Зеро, ўтган турли даврларда бу ёзув ва тилга нисбатан “эски ўзбек ёзма адабий…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.