Тил

Mumtoz oila

АДОҚ

АДОҚ — расм

АДОҚ

Ушбу "Мумтоз оила" номли битикнинг адоғига бизни етказган Тангримизга ҳамд-у санолар бўлсин!

Чин дилдан орзуйим шуки, ҳар бир сўзимни элим ўқиб, уқишини ва тушунишини истайман. Шу сўзлар элимнинг дардига дармон бўлишини истайман. Одамзод учун энг керакли гапларни айтишни истайман.

2021-йил иккита қисса ёзган эдим. "Ҳалқа" ва "Жангчи" номли. У асарларни Худойим халқимга жуда суйимли қилди. Лекин кўз тегди: бу бадиий асарларни диний деган тамға билан чоп этишни тақиқлашди. Диний қўмита номли ташкилот бир йилдан ошгандир, чоп этишга рухсат бермаяпти.

Албатта, ҳаёт битта асар билан тугамайди. Тирик эканмиз, ёзишимиз керак. Яна ёзганларим бор, кўз тегмасин, иш охирига етсин деб айтмай турибман, улар ҳам адоғига етиши билан муҳтарам китобхонларга тақдим қиламан, насиб.

Парвардигоримдан ҳар йилли битта йирик бадиий китоб ёзишга қувват ва илҳом сўрайман. Ва ҳар йили ҳазрат Навоийнинг битта катта асарини шарҳлаб чиқаришни ҳам орзу қиламан. Одамдан нимадир қолиши керак, шулар мендан қолса дейман.

Азиз ўқирман!

Бу мухтасар китоб устида анча меҳнат қилдим. Илк сатрлари 2026-йил 27-апрел душанба куни қоғозга тушди. Бугун 2026-йил 3-сентябр – пайшанбадан жумага ўтар оқшомда китобнинг сўнгги сатрлари битилмоқда.

Қадрдон акамиз, миллат фидойиси, моҳир сухандон ва нотиқ Абдукарим Мирзаев бу китобни ҳам ўқиб, халқимизга етказишидан умидим бор. Худо хоҳласа, таҳрир ва ташиҳ ишларидан кейин у кишига юбораман.

Парвардигорим!

Бу китобни ўқиган инсонни бахтли қил. Уни севиб қайта-қайта ўқиганни икки дунёда саодатли айла! Битиклар манфаати ила оилалар сокин ва тўкин, толеси ёрқин бўлсин ва бошига барака ёмғир бўлиб ёғсин!

Китобнинг хатоларини яшир ва уни элимга, бутун одамзодга хайрли қил!

Китобни чоп этишга ҳисса қўшган, уни инсонлар қўлларига олишларида хизмат қилган ҳаммани мақсудига tavfiq бер!

Китобни ўқиб, таҳорат олган ҳолда қўлини дуога очиб, муаллифни дуо қилган ҳар кимнинг Ўзинг дўст тут ва бу амали учун жаннатни мукофот қилиб бер!

Китобга кирли мақсад билан юзланганларга Ўзинг кифоясан!

Ё Раҳим! Ё Карим!

Акром Малик, Тошкент

1 980марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ

    ҲАММАГА ЗАРУР НАСИҲАТЛАР Одам ҳайвон эмас. Барибир, ҳайвон эмас. Унинг руҳи ва ҳайвоннинг руҳида фарқ бор. Ҳайвон шаҳвати ҳамда ваҳшийлигига эргашади. Инсон ақли ва қалбига…

    3 дақиқаMumtoz oila

    Баъзан илм олишга қобилияти ва салоҳияти бор, лекин шароити йўқ ёшларни кўриб, уларга ёрдам беришни истайсан.

    Ёрдам берай дейсан-у, имконинг ҳаминқадар бўлади. Шунда бу юртнинг бойлари пулларини нима қилишар экан деган тамагир бир ўй мияда айланади. Балки улар ҳаммадан яширинча тинимсиз…

    1 дақиқа

    Дўстлик илми

    Дўстлик инсонийликдандир. Кўзингга ёққан ҳар ким ҳам дўст чиқмайди. Дўстлик нелигини билмайдиган бахтсизлар билан бу жаҳон тўлиб-тошган. Ҳа, дўстлик нималигини билмаслик –…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.