Баъзан илм олишга қобилияти ва салоҳияти бор, лекин шароити йўқ ёшларни кўриб, уларга ёрдам беришни истайсан.
Ассалому алайкум!
Баъзан илм олишга қобилияти ва салоҳияти бор, лекин шароити йўқ ёшларни кўриб, уларга ёрдам беришни истайсан.
Ёрдам берай дейсан-у, имконинг ҳаминқадар бўлади.
Шунда бу юртнинг бойлари пулларини нима қилишар экан деган тамагир бир ўй мияда айланади.
Балки улар ҳаммадан яширинча тинимсиз эҳсон қилиб ётишгандир-у, биз ғофилмиз.
Балки уларнинг тадбирли мияларида бошқаларга ёрдам бериш, халқнинг маърифатига ҳисса қўшиш деган ўйнинг уруғи ҳам йўқдир.
Балки улар китоб ўқиш тугул, ҳарф танимас.
Балки улар жуда қолоқ, ҳаддан ташқари маънавий қашшоқ, ҳаддан ташқари қўрқоқ, ҳаддан ташқари такаббур, жоҳил, пул қутуртирган одамлардир.
Балки уларга бирор насиҳат таъсир қилмас.
Балки уларнинг қалбида охиратнинг заррача ғами йўқдир.
Балки улар риёкор, мақтанчоқ, оёғи ердан узилган, ҳеч кимни назар-писанд қилмайдиган худбин, дилозор ва олчоқдирлар…
Ё Худо!
Адашаётгандирман?!
Ҳарқалай, юртимизда бирор бой ёшларни ўқитиш учун бирорта гранд берадиган ташкилот қилмаган, ҳарқалай, бирорта бойнинг саъвия билан гапирганини эшитмадим ёки фикрлаши ўта пастлари минбарга чиқса керак.
Пулдорларга лаганбардорлик қиладиганлардан Худо сақласин! Чунки жоҳил пулдордан унинг лаганбардор итлари ва тилёғлама кўппаклари жирканчроқ.
Буни айтишдан муродим шуки, Худо илм ёки таълим олишда илмни писанд қилмайдиган адабсиз, жоҳил ва кар-кар пулдордан бизни абадул абад умидвор ва тамагир қилмасин!
Илм ошиқларига Роббимнинг Ўзи мадад берсин, омин!
Акром МАЛИК




Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.