Дўстлик илми
Дўстлик инсонийликдандир. Кўзингга ёққан ҳар ким ҳам дўст чиқмайди. Дўстлик нелигини билмайдиган бахтсизлар билан бу жаҳон тўлиб-тошган. Ҳа, дўстлик нималигини билмаслик – бахтсизликдир.
Дўстман деган одам ҳақида шуни билки, ёрдам сўраб борганингда имконим йўқ дедими, у дўст эмас. У ёлғончи ва иккиюзламачидир. Бу нарсани ўзинг учун билиб қўй ва ўша дўстнинг номини қайта тилингга олма, исмини дилингга киритма.
Аслида, энг латиф дўст дўстининг аҳволини айтмасидан аввал билган одамдир.
Сотқин ва иккиюзламачилар билан дунё денгизидан охират соҳилига етиб бора олмайсан. Кемангдаги каламушдир у. Лекин эҳтиёт бўл: ўзинг ҳам каламуш бўлиб қолма.
Агар дўстинг сендан ёрдам сўрашга уялса ва сен бўлатуриб бошқадан ёрдам сўраса, ўзингдан норизо бўл. Қандай ҳам ношуд ва заиф эканингни билиб ол.
Акром МАЛИК




Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.