Иссиқнинг зидди совуқ, оқнинг терси қора, яхшининг қаршисида ёмон ва ҳоказо. Олам ишлари мусбат ва манфий…
Иссиқнинг зидди совуқ, оқнинг терси қора, яхшининг қаршисида ёмон ва ҳоказо. Олам ишлари мусбат ва манфий устида. Халойиқ ҳам икки қисм: хос ва авом. Авом фикрламайди, эргашади, бақиради, чақиради, қувса, ёппасига қувади, қочса, ёппасига қочади – эс-ҳушдан мосуво тўда. Оломоннинг муҳаббати, эътибори ва ихлоси ёлғон бўлгани каби қаҳри, нафрати ва ғазаби ҳам сароб, эътибори – алдамчи. Оломон олқишидан маст бўлган ғофилдир. Авомнинг шовқини ғалаба ёки мағлубият кўрсаткичи эмас. Хослар сукутда. Хосларнинг ҳикматини оломон увол қилади. Хослар қачон ва қандай сўзларни айтиш кераклигини билган одамлардир. Хослар оламнинг ўткинчи ишига қурбон бўлишдан ўзини ва ўзгаларни ҳам сақлай олганлардир.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.