Тил

Хорижда ўқиш олий мақсад сифатида кўрилмаслиги керак. Мақсад ўқиш эмас, илм олиш. Илм олиш эмас, қандай илмни…

Хорижда ўқиш олий мақсад сифатида кўрилмаслиги керак. Мақсад ўқиш эмас, илм олиш. Илм олиш эмас, қандай илмни олиш - энг муҳими.

Қандайдир бой давлат мени текинга грант ҳисобига ўқитади деб юракнинг ҳапқириши ички бир ҳиссий ва ақлий бўшлиқдан нишона.

Шаклланмаганлик белгиси.

Бахтни ёт юртдан топаман дейиш ўзингга бегона эканингга далил.

Четда ўқима дейилмаяпти, четда ўқиш барча мақсадларга эшик очади, мурод-у мақсадимга шу орқали етаман дейиш хатодир.

Четда ўқиш ҳаётий зарурат ҳосиласи бўлиши керак.

Яшаяпсиз, нимадир ишлаб чиқаряпсиз, лекин муайян малака сизда етишмаяпти. Бутун Ўзбекистонда ана шу малака ва илм йўқ бўлса, боринг-да, қаердандир ўрганиб, тезда келиб шуни амалда жорий қилинг. Тамом, масала ҳал.

Шунчаки, учиб-қўниб, четда ўқиш бахт дея ёки четда ўқиш бу статус дея югуриб юрган бўлсангиз, мақсад ва ҳаёт йўлини тайин қилишда шунчаки, умртқасиз ҳолдасиз.

Ёшларни ҳам четга ўқигани юбориб, хорижнинг рангини ялтиллатиб кўрсатавериш керак эмас.

Яъни ҳар бир йигит-қиз ўз юрти, ватани, халқи, яшаш мақсади ҳақида маҳкам ва собит тушунчалар касб этмоғи лозим.

Дунёни ўз қалбингда кашф эта олсанг, қанийди.

Лекин бу гаплар ўз юртидан бошқа ҳамма ёт ўлкани севадиган; ўз ватанидан бўлак ёт ва такаббур қавмларга қалбан ва ақлан тобе бўлган инсонларга ёқмайди, зотан, ҳақиқатни тан олишга нафснинг ҳавоси халал беради.

7 060марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Инсонларни ўз йўриғингизга юргизишга уринманг, ҳатто у севганингиз бўлса ҳам!

    Пайғамбарим соллалоҳу алайҳи ва саллам ўзининг севимли амакиси Абу Толибни ҳидоят қила олмадилар, токи бу ҳақиқат ҳаммага аён қолсин! Ҳеч кимни ҳеч ишга мажбурлама. Жаҳаннамга…

    1 дақиқа

    Қалам – Худо берган неъмат. Қалам дер эканмиз, бадиий, илмий ижод, нутқ, ваъзларни эслаймиз. Романлар,…

    Қалам ҳамманинг қўлига берилган эмас. Худо кимни истаса, унга қалам берибди. Қўлига қалам берилган уни олишда ихтиёрсиз бўлгани каби уни ташлашда ҳам ихтиёрсиздир. Ёзиш дардига…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.