Тил

Эй қалби гул каби назокатли Аёл!

Эй қалби гул каби назокатли Аёл! Эй ақли туйғулар бўронида чирпирак бўлгувчи Ожиза! Эй қарорлари доим ўзгариб, иккиланишлар ичида қолгувчи Заифа!

Сени юксалтиргувчи, буюк мақом бергувчи Вазифанг ҳақида эслатма бермоқчиман.

Эй Аёл! Эй Она! Эй мукаррама Зот!

Оёғи остига жаннат тўшалган мунаввар Сиймо!

Сен тиллога қизиқасан, бойликка, чиройга қалбинг чопади.

Баъзан истакларинг қаердан бошланиб, қаерда тугашини билмай қоласан.

Кимгадир суяниш ва кимгадир ишониш илинжи ила яшайсан, шу сабабли ҳам Аёлсан!

Аммо ишон! Ишонки, Сенинг буюк Вазифанг садоқатли жуфт бўлмоқдир. Эрнинг ризоси ила жаннат эшигининг калити қўлингга берилади.

Сўнг Оналик мақоми!

Ўғиллар ва қизларни улғайтир.

Уларни сев, парвариш қил. Улар учун ўзингни фидо эт, уларнинг яхши инсон, солиҳ инсон, ҳалол ва инсофли инсон бўлиши учун ҳаракат қил.

Бу бир муҳораба майдонидир.

Ғийбатларга қулоқ солма. Кимдир сени писанд қилмаса, эътибор берма. Кимдир иғво тарқатса, кўз солма.

Сен КЕЛАЖАКНИ ҚУР!

Сен шерларни тарбия қил. Афифаларни улғайтир.

Бутун диққатинг билан чинакам ОНА бўлмоқ учун интил. Боланг қаршисида дунёнинг ҳамма истакларига ўт қўй. Менинг нафсим, менинг истакларим-чи дема. Дугоналарим шундоқ юришибди, мен-чи дема.

Зурриёдларинг – ана улар Сенинг Буюклигинг илдизидир.

Тасаввур қил: сен тарбия қилган ўғиллар юрт корига ярайдиган, халқнинг юкини кўтарадиган, мард ва донишманд бўлиб етишдилар.

Келинлар туширдинг. Қизлар чиқардинг. Набиралар кўрдинг. Қанчалар эҳтиром ва севги ичида бўлишингни ўйла.

Вақтинчалик ҳой-у ҳаваслар, нафс ортидан чопган қизлар бугун бу имкониятни бой беряптилар.

Карера қиламан, илм оламан деб ўзини алдаётган ожизалар ўз имконларига, ўзларининг илоҳий ва фитрий бахтларига ўт қўймоқдалар.

Бугунги қарсаклар, унвонлар, олқишлар, молиявий мустақилликлар – ҳеч бири сенга мангу саодатни бермайди, умрингнинг қаймоғини сен абадий йўлга тикмасанг, йўлнинг охири жуда аччиқ ва оғриқли кечади.

Эй аёл!

Эй маъсума!

Аёл жамиятда фаол бўлсин, яна бир нималар қилсин деб чопаётганларга алданма.

Буюк Она бўлиш имконидан айрилма. Оёғингга жаннат пояндоз қилиб тўшаб турилганида ботқоқликлардан юрма.

Бу фикрларни ёдлаб ол. Уқиб ол. Ичингга сингдир ва ўзингни садоқатли жуфти ҳалол ва Она бўлиш учун сафарбар эт!

Умринг, меҳнатинг, сиҳҳатингни бу йўлга сарфлайсан ва олган ҳосилинг учун асло афсус қилмайсан, билълакс, бахтиёрлик ва розилик ичида бўлгайсан! Аммо бошқа сўқмоқ ва жинкўчалардан кетганлар, қизил байроқ-у оқ байроқ бўлиб юрган шўрпешоналарнинг оқибатлари не бўлиши ёлғиз Худога аён!

Сен танлаган йўлда натижа кафолатлидир, аммо тескари томонга дайдиганларнинг не бўлмоғи зулмат-у қоронғудликдадир. Уларни қора бир туйнук, совуқ тунлар, аждаҳо каби ҳимоясизлик ва аянчли оҳ-у нолалар кутиб турган бўлиши эҳтимолдир, Худо сақласин!..

7 050марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Энг тўғрисини топиш – машаққат. Ишонавер, шундай.

    Қалби уйғоқ ва идроки теран инсон ҳеч қачон ёлғонларга кўнмайди. У ҳамиша ҳақиқатни истайди. Адашиб, улоқиб юрса-да, ҳақиқатга қайтади. Ҳаётда муайян қонуниятлар бор. Уларни кашф…

    1 дақиқа

    Кетсанг, розилик олиб кет. Кимдан қарздор бўлсанг, албатта, уни рози қил. Қарздорлик деганда маънавий қарзни…

    Сенга илм берган, ҳунар ўргатган, оғир кунингда бағрига босган, яхшилик қилган, қай шаклда ва қанча миқдорда бўлмасин, сенга мадад қўлини узатган инсон сендан афзалдир. Қонуният…

    1 дақиқа

    Яна мактаблар ҳақида gaplaşsak...

    Янги Ўзбекистон чин маънода янгидир. Унда янги деб атаса бўладиган саноқсиз янгиликлар бор, уларнинг айримлари шу қадар тезлик билан ҳаётимизга кириб жойлашмоқдаки, кўзимиз…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.