Тил

Энг тўғрисини топиш – машаққат. Ишонавер, шундай.

Энг тўғрисини топиш – машаққат. Ишонавер, шундай.

Қалби уйғоқ ва идроки теран инсон ҳеч қачон ёлғонларга кўнмайди. У ҳамиша ҳақиқатни истайди. Адашиб, улоқиб юрса-да, ҳақиқатга қайтади.

Ҳаётда муайян қонуниятлар бор. Уларни кашф этиш ва шу асосда умрни ўтказиш – ана шу мақсаддир. Бу кашфлар сени ҳимоя қилади: дунёда шармандагарчилик ва хорликдан, охиратда жаҳаннамдан.

Сен ул қонуниятларни икки марта яшасанг ҳам топиб, англаб, охирига ета олмайсан, илло устоз раҳнамолигида ҳаммасига эришасан.

Устоз ўзидан аввалгиларнинг илм аталган омонатини ичига солиб олган зотдир. Устознинг шу туриши қирқ қароқчининг ғори каби. "Сим-сим! Эшигингни оч!" – десанг, бу ғор очилади.

"Сим-сим!" деган тилсимдан мурод – устознинг калитини топ, унинг тилидан дурр-у гавҳарлар ёғилишини истасанг, гапга сол, хурсанд қил.

Маъно бойликлари ҳар кимга талабига яраша берилади. Озига кўнсанг, озгина. Кўпига кўнмасанг, яна ҳам кўпроқ.

Кибр ва жаҳл, ғафлат ва бадгумонлик маъно дурларини олишдан сени тўсади. Сен кўрган нарса сен кўргандек бўлмаслигини, эшитганинг эшитганингдек эмаслигини ҳам англаш учун фаҳм кўзинг кўрмоғи лозим.

Ёшлар, яхши устоз топсангиз, қўйиб юборманг. Дарёда оқиб кетаркансиз, сизга ташланган арқонни қўйиб юборасизми ҳеч?!

3 730марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Кетсанг, розилик олиб кет. Кимдан қарздор бўлсанг, албатта, уни рози қил. Қарздорлик деганда маънавий қарзни…

    Сенга илм берган, ҳунар ўргатган, оғир кунингда бағрига босган, яхшилик қилган, қай шаклда ва қанча миқдорда бўлмасин, сенга мадад қўлини узатган инсон сендан афзалдир. Қонуният…

    1 дақиқа

    Яна мактаблар ҳақида gaplaşsak...

    Янги Ўзбекистон чин маънода янгидир. Унда янги деб атаса бўладиган саноқсиз янгиликлар бор, уларнинг айримлари шу қадар тезлик билан ҳаётимизга кириб жойлашмоқдаки, кўзимиз…

    3 дақиқа

    Мактабнинг вазифаси фақат таълим билан чекланиши бирёқлама натижага олиб келади. Тарбияни уйғунлаштириш деган…

    Таълим ва тарбиянинг мақсади аниқ шаклда белгилаб олиниши шарт. Бола эртага катта одам бўлади. Бола эртага уйнинг, сулоланинг, пировардида, жамиятнинг эгасига айланади. Бола ҳаёт…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.