Тил

1-qism

1-қисм

1-қисм

Ишқ ҳақида эшитган инсон олов ҳақида эшитиб, унинг ёруғидан баҳра олиб, лекин куймаган бир парвона кабидир.

Оловда куйгач, унинг соғ вужуди қолмайди. Куяди ва жизғанак бўлади.

Ишққа мубтало бўлмаган зот унинг нима эканини билмайди.

Ишққа мубтало бўлиш бу хорлик ва забунликдир.

Эс-ҳушдан айрилиш ва шарманда бўлмоқдир.

На ақл, на идрок ишқ қаршисида саломат қолгай!

Ишқнинг шиддати сўниб, ақлнинг ҳокимияти қайтгач, ошиқ қилган ишларини шарҳлашдан ожиздир.

Лекин ишқнинг азоби, ҳижрони ва айрилиғи келтирган оғриқ, хор-у расволиги оқибатида пайдо бўлган маломатлар қаршисида жон ҳовучлаб қолади.

“Яна ишқми… Қандай мусибат!” – дея куйинаётган қалб ва ишқ қаршисида ўлимдан қочган жондек типирчилаётган ақл ишқнинг офати ва зулмидан хабардордир.

Ишқ аввал, ҳавас ила кирган одам ундан эсон-омон чиқиб олса, қайта унга учрашдан даҳшатга тушади. Ишқдан қандай саломат чиқдим-а деб ҳайратга тушади. Ишқ сабабли қолган куюкларга қараб қўрқинчли туш кўргандек титраб кетади.

Ишқнинг зулми ҳақида жуда кўплаб ҳикоятлар бор, аммо улар ичида жуда ҳам ғаройиби ёши улуғ бир валий зотнинг насроний бир қизга бўлган ақлбовар қилмас муҳаббатидир. Бу ишқнинг шарҳидан ҳамон ақллар ожиз, донишмандлик сукутда. Лекин ул шайхнинг ишққа занжирбанд бўлиб, ақл-у ҳушини, иймон ва Исломини бой бергани ҳақиқатдир.

Ҳикоят бундай: шайх Санъон исмли инсоннинг тўрт юз муриди бор эди. Ўзи Маккада яшар, ҳар бир муриди валоятда мақомлар ҳосил этган, ўзи кўрган ҳар бир туш ўнгидан келар эди. Кунлардан бирида шайх Санъон ўзини Румда, бир насроний қизига севги изҳор қилиб турган ҳолда туш кўрди. Бу туш тўхтамади. Ҳар куни кўраверди. Алал-оқибат шайх бу тушнинг ҳикматини билиш шавқига учради ва муридлари билан Румга йўл олди. Рум пойтахти Қустантания насронийлар қўлида эди. Шайх Қустантанияга кирди. Ҳақиқатан, у калисога ибодат учун кетаётган 18 ёшли насрониг қизни иттифоқо кўриб ошиқ бўлди. Бунинг бир изоҳи йўқ эди. Шайх ишқни қанчалик пинҳон тутмасин, иложсиз қолди ва ишқ уни куйдира-куйдира ақлини олди, балки ишқ энг аввал унинг ақлини куйдирди. Шайх телба ҳолда Қустантания кўчаларида дайдиб юра бошлади. Бора-бора муридлар ундан номус қилиб, аввал насиҳат, кейин маломат қила бошладилар. Лекин шайх бирор гапни илмади, балки унинг ишқ сабабли жунуни ҳаддан ошаверди. Насронийларнинг гўдаклари эсини йўқотган чолни тошбўрон қилишни одат қилдилар. Шайх маъшуқаси ўтадиган кўчада кун-у тунни ўтказадиган бўлди. Унинг ҳеч нарса билан иши йўқ эди. Муридлар теваракда иложсиз юришар ва шармандаликдан ўзларини қаерга қўйишни билмас эдилар. Ниҳоят, шайх насроний қизига ўз севгисни изҳор қилди. Қиз унинг устида кулди ва кетди. Шайх энди қизнинг кўчасини макон тутиб, ишқ изҳор қилиб ётди. Ниҳоят, анча вақтдан сўнг қиз унга сўзлашни лозим тутди: “Мусулмон шайхлари шунақа бўлар экан-да. Майли, менинг васлимни истасанг, динингдан чиқасан, шароб ичасан, Қуръонни ёқасан; уч йил кундузлари чўчқа боқиб, тунлари бизнинг калисода олов ёқасан…” Шайх шартларни бахтиёрлик ила қабул қилди, муридлар ундан воз кечмасликдан бошқа йўл топмадилар ва оҳ-у воҳ қилиб, пирларидан юз буриб, тўрт тарафга тарқалиб кетдилар…

Давоми бор.

2 500марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Иймон эгасига илҳом Худодан келади. Ҳаёт ҳақида, инсонлар ҳақида, гўзаллик ва умуман ҳамма нарса ҳақида…

    Бундай ёруғ фикр ва хулосаларнинг идрок ва шуурда пайдо бўлиши раҳмоний илтифот эканлигини билиш учун ушбу белгиларга қараш лозим: 1. Пайдо бўладиган фикрлар шариатга зид, гуноҳ…

    2 дақиқа

    Йиқилганингда тур дейдиган одаминг борми?

    Қайғу сени эгаллаб олганида ҳаммаси яхши бўлади дейдиган-чи? Сени зулматлардан чиқариш учун чин дилдан курашадиган кимдир мавжудми ҳаётинг саҳросида? Байрамларда ош ейдиган; бирга…

    1 дақиқа

    Улуғларнинг шундай ўгити бор: "Комил хулқларни ўн қисмга бўлсак, тўққиз қисми тағофулдан иборат”.

    Тағофул – билиб-билмасликка олмоқдир. Яъни атрофдаги инсонларнинг хатолари, жоҳилона хатти-ҳаракатларини кўриб, кўрмасликка, билиб, билмасликка оласиз. Улардан кўз юмасиз. Бунинг…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.