Тил

Илм аҳли сохта бўлмайди, Худонинг илми муносиб бўлмаганларга берилмайди.

Илм аҳли сохта бўлмайди, Худонинг илми муносиб бўлмаганларга берилмайди. Ҳақнинг каломи ва Пайғамбарнинг сўзига мувофиқ ҳикматлар кирли ва нопок қалбдан чиқмайди. Парвардигорнинг ҳукми, Пайғамбарнинг йўлига уйғун калималар тавбали қалблар, синиқ нафслар ва бечораҳол қуллардан келади. У калималар фаҳш маънолар билан қораймаган, ғийбат ва туҳмат ила захаланмаган, фасод ва фисқ ила ҳидланмагандир. Шул боис кимнинг сўзларида софлик ва жумлаларида қалбингга малҳам маънолар тажаллийсини топсанг, ул инсон ҳақида ёмон гумонлар ва ифтироларга эътиборингни ташлама. Қалб бир булоқдир. Ундан Ҳақнинг ҳикмати сув бўлиб оқади. У қалб эгасида гуноҳ ва маъсият пайдо бўлса, ушбу булоқнинг кўзлари ёпилади. Худонинг йўлидан тойганнинг тили ҳам тояди: у ҳашамдор жумлалар ила раббоний ҳикматларга қарши гапираётганидан ўзи хабарсиз қолади. Сўзлари қанчалик жимжимадор бўлмасин, мазмунидан рутубат уфуради. Нифоқ аҳлига ҳидоятли сўзлар айтиш неъмати берилмайди.

2 610марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Оила қуришдан мақсад нима?

    Ҳамма буни биладигандек, лекин ёшларимиз учун эслатма сифатида қайд этиб қўйишни лозим топдик. Оила инсоннинг фитрий талабларидан биридир. Инсон улғайгани сари ёлғизлик ҳиссини…

    4 дақиқаDavomi

    Инсоннинг улғайиши босқичма-босқич кечади. Аввал у битта хатосини англайди, қийналиб тузатади; кейин иккинчи…

    Гоҳо қайта-қайта уриниш ҳам кутилган мевани бермайди. Аввал чақалоқ, кейин бола, кейин гўдак, кейин ўсмир, кейин ўспирин, кейин йигит, кейин киши, кейин қари, кекса деб аталишимиз…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.