Тил

Mumtoz oila

БИРИНЧИ БОБ

БИРИНЧИ БОБ ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА

Учинчи фасл Отанинг оиладаги сиёсати

Бошланиши: 👉 1-қисм. 👉 2-қисм.

Оилада бир неча фарзандлар ўртасида адолат бўлишига ота жиддий эътибор беради. Бирини иккинчисидан устун кўриши, ёки паст билиши ўта жиддий хатодир. Табиий, отанинг ҳам, онанинг ҳам қалби фарзандлари ичида қайсидир бирига кўпроқ талпиниши мумкин, бу ҳол барчада бирдек кузатилмаса ҳам, инкор этиб бўлмайдиган ҳолат. Бу ўринда ота ҳам, она ҳам донишманд бўлишлари талаб этилади — улар бу туйғуни бошқа болаларга фош қилмайдилар. Болаларда мени отам ёки онам бошқа ака-укаларимдан ажратмоқда деган фикр асло шаклланмаслиги мақсадга мувофиқ. Аммо оилада ўрнатиладиган нозик бир сиёсат шулки, ёши катта фарзандларнинг эҳтиромини кичиклар ҳис этадилар. Ота тўнғич ўғил ва қизларнинг иззатини қилади, уларнинг ақл ва ёш жиҳатдан устун эканлигини, кичиклар катталар билан маслаҳат қилмоғи, уларнинг гапларига, сўзларига итоат қилишлари кераклигини сингдириб боради. Бунинг учун ота: "Акангни чақир", "Акангга ҳам олиб қўяйлик", "Аканг хафа бўлади", "Аканг нима дер экан?", "Акангдан сўрадингми?" "Акангни табриклаб қўй" каби жумлаларни айтади. Ўрни келганда ака сўзи ўрнига опа сўзи қўйилади. Кичикларга нисбата шафқат туйғуси шакллантирилади: "Укангни хафа қилма", "Укангга олиб қўяйлик", "Укангга бериб қўй", "Укангга ёрдам бер" каби жумлаларни айтади. Натижада, оилада акалар, опалар ўзидан кичикларга меҳрибон, шафқатли; укалар, сингиллар катталарга итоатли, қулоқ тутадиган, эргашадиган бўлиб улғаядилар. Келажакда уларнинг мерос талашиши, овсинлар фитнаси, мол-дунё можароларига учраши олди олинади, ота-онадан сўнг улар сочилиб кетмайди, балки жипс ҳолда сулоланинг шарафи ва номини сақлайдилар, оиланинг тарбияси ва ахлоқини қўрғондек ҳимоя этадилар. Фарзандлар улғайгач, оилали бўлгач, уларни ва невараларни ҳар ойда бир жойга жамлаш, кунни бирга ўтказишлари таъминланади. Бу йиғилишда фақат жамланиб, овқат ейилмайди, ким нима иш қилмоқда, ким ишсиз, ким ўқияпти, кимда моддий қийинчилик бор — шу каби масалалар муҳокама қилинади. Моддий жиҳатдан қувватли фарзандлар бошқаларига ёрдам беришади; сулоланинг бирор вакили ишсиз, муҳтож ва сарғайиб қолишига, бегона жойларда сарсон юришига аслойўл қўйилмайди. Амакилар ва тоғалар жиянларига ҳадя ва совғалар берадилар; пул топишни бошлаган ёшлар илк ойликларидан ва умуман даромадларидан бобо-буви, ота-она, амаки, тоға, амма, холаларга ҳадялар, совғалар бериб дуо оладилар. Оиланинг ёши энг улуғи — сулола раҳбари ҳаммани бир жойга жамлаб, иймон-эътиқоддан, ҳалоллик ва покликдан, ўзаро меҳр-оқибатдан насиҳатлар қилади, ёшларнинг, бутун оиланинг ҳаққига дуолар қилади. Қайнота, қайнона, қайинини, қайинопа, қайинсингиллар, куёв, келин, овсинлар, амаки, тоға, амма, хола ва жиянлар муносабатлари алоҳида бобларда муҳокама этилади.

Акром МАЛИК

3 240марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    БИРИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА Учинчи фасл Отанинг оиладаги сиёсати (Бошланиши. Давоми) Отанинг ўғил ва қизга нисбатан ёндашуви фарқлидир. Қизга қаттиқ гапирмайди, фақат юмшоқ гапиради. Ота…

    2 дақиқаMumtoz oila

    БИРИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА Учинчи фасл Отанинг оиладаги сиёсати Ота оилада аксар ҳолатларда жиддий ва табассумли одамдир. У хотиржам ва осойишта, вазмин ва оғир-босиқдир. Ота ҳар бир…

    2 дақиқаMumtoz oila

    БИРИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА Иккинчи фасл Отанинг ахлоқи Ота оиланинг барча юкини елкасида кўтарадиган устундир. У буни чуқур англайди. У гўзал ахлоқни ўзининг бош тамалига айлантиради.…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.