Тил

Mumtoz oila

УЧИНЧИ БОБ

УЧИНЧИ БОБ ЎҒИЛ

Тўртинчи фасл Кенжа ўғил

Эртакларда кенжа ботирларга алоҳида имтиёз берилади: омади келади, иши юришади, аждаҳоларни ўлдиради ва ҳоказо. Халқда супрақоқди деган гап бор, бу ёши улғайган ота-оналарнинг дунёга келтирган кенжа фарзандларининг номидир. Кенжатойда бир қанча хусусиятлар борки, бу ундан катталарда топилмайди: аввало, ота-она кенжатойни дунёга келтиришда анча ҳаётий тажрибалари ошган бўлади; бола тарбиялашга, парваришлашга ҳам уста бўлиб қолади; кўпинча, кенжатой туғилганда катталар катта бўлиб, мактаб, дорулфунун ва ишларга кетиб, ҳовли ҳувиллаб қолади. Ана шу вақтда кенжатой жуда асқотади: ота-онага эрмак бўлиб туради, то катта ака уйланиб, невара келгунича ой-у кун кенжатойга туғиб туради. Бу ўз мевасини беради: кенжатойда фавқулодда эркалик, фавқулодда журъат, фавқулодда ақллилик, меҳрибонлик, ота-онага яқинлик, кўп ҳолатларда алоҳида чирой ҳам кўзга ташланади. Кенжатой акалари ҳимоясида, катта оилада улғаяр экан, унда хулқларнинг яхшиси ривожланмоғига ҳам имкон пайдо бўлади. Кенжатойга ота-она ўзи истаса-истамаса, кўпроқ қайғуради. Унинг ҳунарларига тоқат қилади. Кечиради. Бундан акалар ҳайрон бўлмаслиги лозим: улар ота-оналари ёш вақтда туғилишди, кенжатой ота-она пишганда туғилди, бу вақтда ота-она бағрикенг, кечиримли, ғазабланавермайдиган, сокин табиат касб этади. Оилада битта эркатой бўлса, бўлибди-да: кенжатойларга шундай имтиёз берилса, ярашади, улар оила даврасига илиқлик, қувноқлик бериб туради; улардаги мустақиллик, дадиллик, зеҳн, хотира, ота-онага яқинлик бутун оиланинг файзи бўлиб хизмат қилади.

Акром МАЛИК

1 960марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Учинчи фасл Ўртанча ўғил Ўртанча ўғилларнинг хос жиҳатлари – жангарилик (урушқоқлик дейилса, бироз дағал чиқди), айёрлик, бошқарувчилик, қаттиққўллик, ҳунарларга, савдо ва…

    1 дақиқаMumtoz oila

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Иккинчи фасл Тўнғич ўғил Тўнғич ўғиллар табиатан меҳрибон, кўнгилчан, босиқ ва ғамхўрдирлар. Улардаги бу сифатлар туғма бўлади. Деярли барча тўнғичлар муросали, эҳтиёткор,…

    2 дақиқаMumtoz oila

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Биринчи фасл Ўғилнинг сифати Бир оилада ўғил бўлиб яшаш нақадар шараф бўлса, шу қадар улкан масъулиятдир. Ўғил – сулола давомчиси. Умидлар чироғи. Оиланинг қуввати. Оиланинг…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.