Тил

Mumtoz oila

УЧИНЧИ БОБ

УЧИНЧИ БОБ ЎҒИЛ

Бешинчи фасл Ака-укалар

Ака-укалар урушмайдилар. Улар ҳасадгўй эмаслар. Улар ўзаро меҳрибон, ҳамкор, соҳиби ҳиммат. Акаси укасига қилган яхшилигини ҳисобламайди. Укаси акаси учун ёрдамини миннат қилмайди. Ака-укалар бир-бирларини асло четда қолдиришмайди: улар йиғилиб, ота-онага совғалар ҳозирлашади; йиғилиб бир-бирларига улов, уй олишади; бир-бирларига яхшилик қилишда мусобақа қиладилар. Бу қоидага ҳамма бирдек амал қилса, ҳамма рози ва хушнуддир. Агар бир томон амал қилиб, бир томон масъулиятсизлик қилса, иш бузилади. Ака-укалар ҳамиша бирдам бўлиб, бир-бирнинг хатоларини кечиради, феълини кўтаради, ака арава минганда ука ерда қолмайди; ука уловда учаркан, ака пиёда бўлмайди. Ука ҳатто акадан юз-кўз хотир қилиб, улов мина олмайди: акамдан аввал қандай қилиб дея ўйлайди. Аввал акам, кейин мен дейди. Ака ҳам энг яхши нарсаларини укага илинади. Ака-укалар орасига хусуматни аёллар солиши мумкин, шул сабабдан ака-укалар ўз хотинларига жигарларини ғийбат қилмайдилар, акам, укам деб оғзидан бол томади. Фарзандларига амакинг менинг ўрнимга ота деб уқтиради. Ака-ука бир-бирига ёрдам бериш учун ер юзининг исталган бурчидан етиб кела олади. Ака-ука ўзаро иттифоқдан бахтиёрлик туяди. Ака-ука энг биринчи яхшиликни бир-бирига илинади. Ака-ука ота-онани хафа қилмаслик учун ўзаро нуқсонларини беркитиб, ота-онага фақат яхшилик, гўзаллик кўрстадилар. Ака-укалар ораларидан адашган кимдир чиқиб қолса, меҳр ва шафқат, тарбия ва танбеҳ билан тўғри йўлга қайтара оладилар. Ака-укалар фарзандларининг аҳил-иноқ бўлишлари учун шароит яратиб, бир-бирлариникига тез-тез меҳмон бўлишади. Ҳашарлар уюштирадилар. Ака-укалар орасидан қил ўтмайди. Ака-укалар иттифоқи оламларни фатҳ қилади, адовати жаҳонларга ўт қўяди. Ака-ука бир-биридан асло кечмайди, оламда ака-укадан яқинроқ қайси қондош бор яна?! Аканинг танбеҳи, йўриқларига ука итоат қилади, аканинг амри ука учун ота амри ўрнида. Ука аканинг сўзини ерда қолдиришдан ҳаё қилади. Ака укага ҳамиша бош ва ҳеч қачон уни ўз ҳолига ташламайди. Ака уканинг оиласига, ука аканинг оиласига ҳам мураббий, ҳам бошқа зарурат жиҳатлар ила ғамхўр ва масъулдир.

Акром МАЛИК

2 860марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Тўртинчи фасл Кенжа ўғил Эртакларда кенжа ботирларга алоҳида имтиёз берилади: омади келади, иши юришади, аждаҳоларни ўлдиради ва ҳоказо. Халқда супрақоқди деган гап бор, бу…

    1 дақиқаMumtoz oila

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Учинчи фасл Ўртанча ўғил Ўртанча ўғилларнинг хос жиҳатлари – жангарилик (урушқоқлик дейилса, бироз дағал чиқди), айёрлик, бошқарувчилик, қаттиққўллик, ҳунарларга, савдо ва…

    1 дақиқаMumtoz oila

    УЧИНЧИ БОБ

    ЎҒИЛ Иккинчи фасл Тўнғич ўғил Тўнғич ўғиллар табиатан меҳрибон, кўнгилчан, босиқ ва ғамхўрдирлар. Улардаги бу сифатлар туғма бўлади. Деярли барча тўнғичлар муросали, эҳтиёткор,…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.