Кимдир хабар келтирса, дарҳол ишониб кетиш ярамайди. Кўнгилга келган ҳар бир гумонни ҳам тез тилга чиқариш…
Кимдир хабар келтирса, дарҳол ишониб кетиш ярамайди. Кўнгилга келган ҳар бир гумонни ҳам тез тилга чиқариш маъқул иш эмас. Аҳамиятсиз гапларни гапирган одамнинг руҳи синади. Исталган ва кутилган хабар келса ҳам, тўхтамоқ лозим. Балки у рост бўлмаса-чи? Албатта, хабарнинг манбасини текширмоқ зарур. Баён этилган воқеликнинг икир-чикирларигача билмоқ керакки, ҳақиқат юзага чиқсин. Албатта, шу ҳақиқатга инсон жуда ҳам муҳтож бўлса. Чунки оламдаги жуда кўп ҳақиқатларнинг одамзодга кераги йўқ. Масалан, дўстнинг ғийбати, қўшнининг даромади, бировнинг gunohi... кабиларни билишдан кишига фойда йўқ. Кимдир хато қилгани ҳақида билиш ҳам зарар, чунки хатокор тавба қилса, хатоси қилинмагандек ёпилади; уни билишнинг бирор манфаати қоладими шунда? Бирор ҳодисага қараб, ундан кейингисини айтишнинг хайри йўқ. Модомики, уни айтишдан бирор фойда бўлмаса. Агар кўнгил бирор муҳим воқеликни ҳис этса, белги ва аломатлар унинг содир бўлишидан хабар берса ва унинг содир бўлмоғи инсонлар ҳаётида ниманидир ўзгартирса, ана шу ҳодисага тайёргарлик кўриш учун уни тахмин маъносида сўйламоқ мақсадга мувофиқ. Одамни ўлдирса, кераксиз сўзлар ўлдиради. "Ҳар эшитганини гапиравериш кишининг ёлғончи эканига далилдир". "Гапирсанг, яхши гапни айт, йўқса, жим бўл". "Сукут қилган, омонликдадир". "Бирор фосиқ хабар келтирса, уни, албатта, текшир".
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.