Тил

Севги

Токи ошиқ бўлдим, Сенга, эй маъшуқ,

Токи ошиқ бўлдим, Сенга, эй маъшуқ,Ишқнинг чўққисига чиқмоқ истарам.Вужудим қопласа кўзинг отган ўқ,Оҳим-ла фалакни ёқмоқ истарам.Сенсиз бир лаҳза ҳам кўнглим ёзилмас,Сенсиз бу оламнинг завқи сезилмас.Ҳар қанча байт айтдим – хумор босилмас,Ишқинг дарёсида оқмоқ истарам.Дунёнинг ташвишин билмаса ақлим,Ҳеч доно сўзларни айтмаса нақлим.Бутун вужудимни эгаллаб қалбим,Коинот бозорин йиқмоқ истарам.Қайдан келди билмам – яна бу савдо,Сенинг йўлларингда мен сойил гадо.Кўнглимнинг тубида биргина садо –Сенинг исминг билан қолмоқ истарам.Сен бўлсанг. Мен бўлсам. Бошқа бўлмаса,На ғам, на қувонч – ҳеч бир келмаса.Вақтнинг дарёси ҳам асло тўлмаса,Фақат ишқинг билан тўлмоқ истарам!..Қачон кўзларимни равшан этгайсан?!Қачон ишқ лавҳига сўзинг битгайсан?!Қачон висол жомин менга тутгайсан?!Сенинг қўлларингда ўлмоқ истарам...2024Акром МАЛИК

2 050марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.