Ҳаёт
Ҳаёт денгиз экан. Мен битта кема.
Ҳаёт денгиз экан. Мен битта кема.Гоҳида уйғониб шиддатли тўфон,Тоғ каби тўлқинлар вужудим кўмар...Сокин кунлар шундай олади ўлпон...Кема дедим заиф танамни чункиУзоққа чўзилган сафарларим бор.Базўр юрагимда кўтариб юрганЯна оғир-оғир лангарларим бор.Сафаримнинг номи — умрдир, эй ёр,Қачон тугашини билмасман, ҳайҳот.Лангарим гуноҳ деб аталаган, эй воҳ,Уни судрашданми иборат ҳаёт?!.Жавдираб денгизнинг ўртасида мен,Қўрқиб қаҳри қаттиқ тўфонлардан ҳамТушовдек лангардан қутулолмай ҳечМанзил сари мунгли боқиб пуралам —Йўлдош шамолларга кўз тутдим ғариб,Шояд келса дея ғайбдан бир имдод...Кўзимдан оқмишди қон — ютдим ғариб,Кўксимдан дарахтдек юксалди фарёд...Ўса-ўса дарахт қоплади буткулКеманинг саҳнини, елканларини...Кўрдим қайиқларда сузган неча қулТикан дарахт бўлмиш деганларини...Оғриқлар кемани қийнади узоқ,Лангар оғирлашди кундан кунсассиз.Манзилга етмасдан чўккайманми оҳ?!.Буни қайдан билсин темирлар ҳиссиз?!.Аммо ғафлатимга иқрорман, ё Раб,Бехабар қолгандек ўз аҳволимданИчимни тўлдириб азобли яраФаромуш қолмишман нур жамолингдан...Агар сен этмасанг қулга иноят,Қайда қилар эди ўз ҳолин аён?!Ҳатто йиғлаш учун топмай ҳеч қувватКулдек сочиларда елга паришон...Карам этганинг-чун сўйладим, Тангрим,Ёрдаминг-ла этдим ҳолимни ифшоЎзинг Меҳрибоним, Ўзинг ал-Карийм,Дард-у ғамларимга бергайсан шифо!..Акром МАЛИК8 июл, 2023 йил.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.