Тил

Севги

ОШИҚЛАРГА

Севдингми, ёнишга рози бўл-да, сев,Ўзингдан тонишга рози бўл-да, сев.Жанозангни ўқиб, аввал ўл-да, сев,Йўқса, алангада тура олмайсан,Бу йўлда ит каби ҳура олмайсан.Тобутга жисмингни солиб юбор, сев,Ўзингга ном қўйиб: ҳақир, ғубор, сев,Бошингга ҳадя қил: кунда ва дор, сев,Йўқса, куйдирганда куйиндинг чиқар,Лабингдан оҳ деган ювиндинг чиқар.Ёр ётга илтифот қилгай мудом, сев,Сенинг бағрингни-чи, тиғсиз тилгай, сев,Яна ҳолинг кўриб шодон кулгай, сев,Йўқса, бундан бошқа ишқ ҳам йўқ-да, дўст,Ишқ дилга санчилган оғу ўқ-да, дўст.Ёр сени севдим деб, вафо қилмас, сев,Вафо қилсанг, ғайри жафо қилмас, сев,Сенга адашиб ҳам қиё боқмас, сев,Йўқса, бундан бошқа йўл берилмаган,Бундай азобларсиз йўл юрилмаган.Ёр сени қатл этар, мақтул бўл-да, сев,Ёр сенга зулм этар, мақбул бил-да, сев,Ёр сенга ҳукм этар, бир қул бўл-да, сев,Бу қуллик шоҳликдан афзал бўлгайдир,Бу қатл ила ишқ мукаммал бўлгайдир!Акром МАЛИК

8 860марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    СЕН КАБИ

    Сен каби ҳеч кимни қалбим Ўзига сирдош деб тутмади.

    Севги

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.