Ҳаёт
Худо бу оламни яратди ҳамда
Худо бу оламни яратди ҳамдаОламни одамга макон айлади.Бир-бирин суясин деб қувонч, ғамда,Одамга дўстликни эҳсон айлади.Дўстликнинг шарти не? Яъни у қачонПокиза дилларда ура бошлар ниш?Дўстликнинг булоғи меҳрдир, ишон,Меҳрдан кўкламга эврилади қиш.Меҳр берсанг агар дарахтга, гулга,Ҳатто ҳайвонларга кўрсатсанг шафқат —Содиқ дўстлар каби ўрнашиб дилга,Мусаффо туйғулар улашар албат.Лек бир ҳақиқат бор — олам каби кенг,Меҳрнинг қийматин айлар намоён:Ҳеч қайси меҳрга келолмагай тенг,Бергани меҳридек, инсонга инсон. Демак, меҳр нури порлаган ондаДўстлик барқ уради, гуллайди кўнгил.Лек яна бир ҳақиқат бордир жаҳонда,Ундан мумкин эмас қолмоғинг ғофил.Инсонни дўст тутмоқ беғараз ва соф –Қандай буюк ишдир, қандай улуғ кор.Аммо ўйлаб кўр-чи, қилиб бир инсоф –Тангри дўстим деса, бўлур бу не ҳол?!Тангрининг дўстлиги ҳар недан улуғ,Ул дўстлик сиғмагай ер-у кўкларга.Шундай неъматки у, муборак, қутлуғ,Елка тутсанг арзир ҳар не юкларга!..Бу дўстлик калити қайдадир аммо?Қандай бўлиш мумкин Худога матлуб?Аё дўст, сен билгил, билсин бу дунё –Шукр-у сабр эрур Тангрига маҳбуб! Сабр-у шукур ила ҳар одамийзодХудо дўстлигига бўлгай мушарраф.Аллоҳ де, айлама ҳеч кимга фарёд,Хизматга малаклар келгай тортиб саф.Ношукурдан қочгил ёзиб қанотни,Қочишда шамол бўл, ҳатто чақин бўл.Аммо қайда топсанг шукурли зотниУнга қалби қадар дўст бўл, яқин бўл!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.