Ҳаёт
Бақосиздир жаҳон раъноси, валлоҳ,
Бақосиздир жаҳон раъноси, валлоҳ,Жаҳон раъноси йўқ, ки мосиваллоҳ!Алишер Навоий ҳазратлариДунё гўё яшаш учун гўзал гўша,Ўйлаб боқсанг, жаннатга ҳам кетар ўхшаб.Не-не рижол — эр зотларга маъшуқ ўша,Никоҳига кириб олган нози билан.Лек ажрашмоқ имкони йўқ қози билан.Қош-кўзини сузиб турган сулувми у?!Хаёлингни бузиб турган сулувми у?!Орқасидан югурганлар сурувми бу?!Қучоғида маст бўласан, чиқолмайсан,Курашларда паст бўласан, йиқолмайсан.Қизғанасан ҳар бир касдан яширасан,Баъзан кетса эсинг, мақтаб оширасан,Висолига ўзини ҳам шоширасан,Ўзин тортса, оёғига ётиб йиғлаб,Заҳар берса, асал дея тотиб йиғлаб.Дунё дея аталган бу паривашниКўзларингни ўйнатгувчи бу саркашни,Ҳирсу шаҳват ила бўлма унга ташнаҒофилларга Худо қилиб берди чўри,Балки улар Худо билди қуриб шўри.Қалбинг тўла ҳаяжону ҳислар билан,Қандай гўзал деган турфа ҳирслар биланРуму Париж, Лондон деган қизлар биланТаниш, аммо дунё оддий фоҳишадир,Кир бўлгани қалбинг шаффоф бир шишадир.Бинолари, кўприклари, соатлари,Соатларга боғланган ҳар одатлари,Эсинг олса, шулдир катта офатлари,Худо зикрин қўйиб кимга дил боғладинг?!Жилпанглаган қайси қиз-ла вақт чоғладинг?!Суратини олиб унга парвонасан,Севиб, бутга сиғингандай девонасан,Ақлинг йўқки, бу ишингдан сен тонасан,Севмасанг гар, шундай ёниб елармидинг?!Сева-сева суратларга олармидинг?!Майли севдинг, қолса эди, кошки пинҳон,Ул севгини оламларга қилдинг достон,Кўз-кўз қилиб, дединг: “Кўрсин яхши-ёмон”,Худди суйиб мақтангандек чўрисини,Кўрсатгандек эл-улусга шўр ишини.Майли, гоҳо мажбур бўлиб сафар қилгил,Сафарлардан турли-туман самар қилгил.Лекин дунё севгисидан ҳазар қилгил,Шунда номинг эр бўлади эрлар ичра,Душманларинг эшитганда турар титраб.Дунё деган фоҳишани, севмагин, қўй,Не-не эрлар тўшагини гуллатган ул.Дунё узра хожа бўлу, бўлмагил қул,Улуғлардан қолган ибрат шулдир, дўстим,Бу насиҳат жаннатдан бир гулдир, дўстим.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.