Тил

Ҳикмат

Турфа азобларнинг шамоли елиб,

Турфа азобларнинг шамоли елиб,Елка тутолмагач на дўсту, на хеш –Дардга чўккан дарвеш қошига келиб,Панд бера бошлади бошқа бир дарвеш:"Бошингда бор бўлиб Парвардигоринг,Ғамдан ўксинмоғинг ғалатдир, ғалат.Агар рост бўлсайди тортган оҳ-зоринг,Роббинг имдодига етардинг, албат!"Кўзёши тирмашиб киприк зулфига,Дарвеш жавоб берди овози титраб:"Шу қадар ўргандим Роббим лутфига,Кўпроқ оҳ тортгайман кўпроқ лутф истаб!.."Акром МАЛИК

3 840марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.