Ҳикмат
Ҳар куни янги тонг отганда қадам
Ҳар куни янги тонг отганда қадамИчидаги эски одамни осди.Ўзидан безиди, ўзидан ҳар дамҚочиб, яхши бўлай деб қадам босди.Лекин яхшиликка етишолмай ҳеч,Фақат ёмонлигин қилаверди кашф.Шундай ғамлар ичра бу ночор дарвешУмрини айлади надоматга сарф.Шу хулоса бўлди – у англаб етган:Инсон адашгайдир, қилгайдир хато.Ҳеч бир ҳақиқатни англамас эканОдам ўзи билан учрашгунча то.Шул боис ҳақиқат, ҳақиқат деяТўрт томонга ҳуриб чопавермагил.Қулоқ эшитганни атрофга ёя,Дуч келган одамни қопавермагил.Ҳақни изладим деб тўдага эриб,Ҳамма бақиргандек бақирма, беор.Ҳақиқат ўзингга беркинган эрур,Уни ташқаридан изламоқ бекор!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.