Тил

Сабр

Шу қадар соддасан, шу қадар нодон,

Шу қадар соддасан, шу қадар нодон,Ҳатто, бу дунёдан дўст излайсан сен!Умринг ўтаверар кўзёшли, нолон,Ишқу вафо дея не сўзлайсан сен?!Билдинг, бу оламнинг равиши шундай:Ёлғизлик тамғаси пешонангдадир.Ўзинг яхши билган ҳақ равшан кундай –Қайғунинг Ватани остонангдадир.Ҳолингга боқсам гар, келади раҳмим,Шу қадар ожизсан – нафсингга забун.Қалбингдаги ўтни ишқ дейди фаҳминг,Кул қилиб совурди сени кундан кун.Дунёга сиғмайсан, чекасан фарёд,Оҳинг қонга сингар бамисли тутун.Қаддинг тик, чеҳрангда ҳаммаси обод,Ичкаринг тўкилган, ташқаринг бутун.Шикаста ҳолингга раҳм айласин Робб,Охирги уйингни этсин ёп-ёруғ.Жаҳаннамга ташлаб бермасин азоб,Раҳматини сендан тутмасин дариғ.Акром МАЛИК

4 070марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.