Тил

Ҳикмат

Оламнинг ишлари ўткинчи мудом,

Оламнинг ишлари ўткинчи мудом,Яъни бу оламнинг ўзи сингари.Истасанг бахтиёр яшашни тамом,Бор бахтли бўлмоқнинг эски сирлари.Ҳаёт маъносию, инсон ҳаёти,Қалбнинг таскинию, ақл ҳақидаЯнги гапларда йўқ руҳнинг нажоти,Фақат эски сўзлар – ўлмас ақида.Агар варақласанг, кўҳна китоблар,Эски қаламларнинг тўккан сиёҳи –Инсоннинг зотига айлаб хитоблар,Дер: “Одам – дунёнинг маҳкум сайёҳи!Саёҳат қилади бу макон ичра,Вақтнинг йўлагидан юриб боради.Ўлим деб аталган манзилга титраб,Юраги безовта уриб боради.Қўллар ушлай олмас, кўрмас нигоҳлар –Қулоққа тингланмас овози бахтнинг.Ичингдан куйдираб чиқади оҳлар,Аммо қандай рангда баёзи бахтнинг?!Буни билиш учун ҳеч имкон йўқдир,Ақл ҳудудига сиғмас бахт сири.Бироқ қайси каснинг нияти оқдир –Юзида порлагай саодат нури.Бахтнинг масканидир – оила шубҳасиз,Оила осмонида бор ой-у қуёш.Оиласиз зулматдир ҳаёт жабҳаси,Ҳолбуки, оиланинг илдизи – бардош.Эрни қуёш десак, ой эрур аёл,Фарзандлар бу кўкнинг юлдузи – гули.Шундай бахти билан бой эрур аёл,Арзийди яшаса ҳамиша кулиб!Бахтнинг қўрғонини асрамоқ учунЭр-хотин курашгай бамисли жангчи.Агар курашмаса, шайтон бирор кунҚалбни ўлдиради тиғини санчиб.Эрнинг иши эрур – донишу ҳикмат,Тун-кун оталигин тутмоқ ёдида.Оила карвонига у бошдир албат,То қиёматгача йўл бор олдида.Эрнинг қадамидан чақнасин ўтлар,Кўзлари қатъият ила порласин.Қандай кемтик бўлса, эр уни бутлар,Ҳар дам карвонини нурга чорласин.Аёл-чи? О аёл! Эй заиф хилқат,Заифлиги ичра қуввати пинҳон.Сенинг ҳақингдаги катта ҳақиқат –Ҳақиқатинг англаб бўлмас ҳеч қачон.Гоҳида шафқатни қўзғатасан сен,Гоҳо муҳаббатнинг булоғидирсан.Дунё сен билан тор, ҳам сен билан кенг,Азоб зиндонию, бахт боғидирсан.Билки, яралашнинг ҳикмати шундай –Сени эрга тобе яратди Худо.Аммо гулдек гўзал айлади ҳамдаЭрни сенга томон қаратди Худо.Эр билан тугалсан, эр билан етук,Эр билан ҳаётинг равшан, нурафшон.Эр билан қаддинг тик, қоматинг тетик,Эр билан топгайсан қиймат, шараф-шон.Эрингни шодлантир, кўнглин қўлга ол,Кўзини қувонтир, этмагил исён.Юзингни гул айла, сўзларингни бол,Сенда севги нури бўлсин намоён.Алданма шайтоннинг ҳийласига ҳеч,Излама таскинни бошқа маскандан.Юракдан ҳар қандай тугунларни еч,Эрга кўнгил бергил чин дилдан, чиндан.Сабр қил гоҳида келса уюлиб,Насимдек эсмоғи сенга боғланган.Улоқтир кибрни нафсингдан юлиб,Бахтли яшамоққа ўзинг чоғлангин!Сен фидо бўл, албат, эр фидо бўлгай,Уни эркига қўй, эркак у, ахир.Итоатдан аёл гар жудо бўлгай –Ҳаётин айлагай аччиқ ва тахир.Шошмоқ табиатин ташла, илтимос,Сабр арқонини ушлашни ўрган.Шошганлар азобдан бўлмаган халос,Сабр қилган фақат роҳатлар кўрган!Васваса тунида қолиб адашма,Кезмагил туғённинг водийсида сен.Жаҳл оташида сут каби тошма,Имконсиз – эр билан бўлмоқ сенга тенг.Шунчаки, таслим бўл, қуролинг бўлсин –Меҳр олови-ла ёнган ўқинг – ноз.Табассуминг билан оразинг тўлсин,Дағал бўлма асло, майин қил овоз.Фаҳминг ўткир бўлсин, фаросатинг – тез,Нафосатни либос этгил феълингга.Эринг олов бўлиб ёнса қайси кез,Айлан шу ондаёқ янги келинга!Яшагил эрингга фароғат бериб,Амр берма унга, берма кўп савол.Шунда бахт аталган гулларни териб,Ўтарсан дунёдан бахтиёр, хушҳол”.Бу эски дунёнинг эски бир гапи,Аммо бахт калити шу эски сўзда.Кимнинг бўлса дилда буюк матлаби,Бу ҳикматни сурсин эъзозлаб кўзга.Кўзларимиз мунгли, кўнгиллар – сиёҳ,Асли ўрин йўқдир бундай ғамларга.Дунёнинг сайрида юрган, эй сайёҳ,Енгилма кўпларга ёки камларга.Дунёда сакийнат, охират учунЖаннат қасрларин бугун қургайсан.Йиғлама, жигарни айламагил хун,Шарафли хулқ узра собит тургайсан!19.09.2024.Акром МАЛИК

3 620марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.