Севги
Севгининг шаклидан хабаринг борми?
Севгининг шаклидан хабаринг борми?Ранги қандай бўлар? Суврати қандай?Севган ҳар лаҳзада минг марта ўлар,Минг марта тирилар, масалан, мендай.Шаффоф бўлса керак севгининг ранги,Чунки покизалик рамзидир шаффоф.Севгининг яраси ҳар дамда янги,Ҳамда унда йўқдир вафою инсоф.Чунки ошиқ зотнинг кўзёшин ичиб,Яна ҳам барқ урар севги дарахти.Савдойи ўзининг савдосин кечиб,Эрур бу оламнинг беҳуш, карахти.Севги аччиқ сўзга эврилар гоҳо,Аразлар зимнидан гоҳ тутар макон.Севгининг ажралмас дўсти – аждаҳо,Бошқа отлари бор – айрилиқ, ҳижрон.Ҳижроннинг ишидир ёқиш, куйдириш,Балки куйганларни кул айламоқ, бас.Танингга йўқликдан либос кийдириш,Устингдан кулингни сочмоқ шу нафас.Севги мақсад сари ягона йўлдир,Севмаган манзилдан бағоят узоқ.Ким ҳали хом эрур, пишмаган қулдир,Севги оташидан истар қолса соғ.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.