Тил

Ҳаёт

Инсон яшар экан талотум ичра,

Инсон яшар экан талотум ичра,Дарвоқе, вақт иши талон-тарождир.Айлаб одам умрин парчаю парча,Олиб кетар, аммо ҳамиша очдир.Хуллас, талош ичра яшаб одамзод,Жон чекар бойлигин сақламоқ учун.Елиб-югургай у, ургайдир фарёд,Бойлик деб харжлагай бутун бор кучин.Уйини қўриқлар кечаю-кундуз,Уловга парвона уйқусин бузиб.Агар пул ҳақида кетса бирор сўз,Ҳар қандай риштани ташлагай узиб.Кошки, вафо қилса бу бойликлари,Ўзини фоҳиша сингари тутар –Бугун қўйнингдадир чиройлилари,Эртага бошқанинг бағрида ётар.Қўлдан чиқиб пулу улову уйинг,Бир бора сен томон боқмагай қиё.Сен эса нафасга зор бўлган кўйингКузатгайсан – қандай алдагай ҳаёт.Шул боис, ҳеч қачон қўлингдан кетмас,Хиёнатни билмас бойликларни топ.Уларга ҳар қанча сарф исроф эмас,Уларни қўриқла ва айла тавоф.Энг аввал иймондир энг буюк сарват,Садоқату вафо – бебаҳо эрур.Ишонч қўлингдаги қудратли давлат,Ҳар қайда тарк этмас, ҳамнафас юрур.Яна муҳаббатки, аё булҳавас,Юракнинг ичида сақлашга арзир.Буларни ганж дея қўриқласанг, бас,Сен-ла охиратга кетмоққа ҳозир.Акром МАЛИК

2 690марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.